

Mundo Deportivo манбасига кўра, аргентиналикнинг Каталония клубидаги маоши 6 млн евро (солиқларсиз) бўлади. Аргентиналик “Барса”га ўтиш учун маошини деярли тўрт бараварга қисқаришига рози бўлди – “Ман Сити”да 23 млн евро ишлаб топарди.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи “Сити” билан битими тугагани туфайли эркин агентга айланди ва “Барселона” билан 2023 йилгача шартнома имзолади.



