
"Қизил иблислар" 22 июль куни Шанхайда Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши, 25 июлда Пекин шаҳрида "Манчестер Сити"га қарши баҳс ўтказишади.
"Манчестер Юнайтед" Осиёда фақатгина саккиз кун шуғулланади. Бу кичик йиғиннинг асосий воқеаси манкунианлар дербисидир. Агар бу баҳс Хосеп Гвардиола ва Жозе Моуриньо дуэлига айланса, учрашув янада қизиқ бўлади. Ушбу икки мураббий жорий мавсумдан сўнг "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" устозига айланиши мумкин.