17 июнь куни ucff.uz сайти очилиш маросими бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
14 июн 2016, 12:28
Ўзбекистон киберспортида янгиликка қўл урилди.

"Virtual football" компанияси янги ucff.uz сайтини ишга туширмоқда. Бу сайт виртуал футбол бўйича турли мусобақалар (онлайн ва лан) ўтказишга мўлжалланган бўлади.

Шу муносабат билан 17 июнь куни соат 14:00да "Бунёдкор" стадиони худудида махсус очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросимда машҳур инсонларнинг иштирок этиши кўзда тутилган. Ҳозирча буларнинг бари сир.

Очилиш маросими "Бунёдкор" футбол клуби ва стадиони, "УзРепорт ТВ" ҳамда championat.asia сайти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ким ушбу тадбирдаги ўртоқлик мусобақасида иштирок этмоқчи бўлса қуйидаги рақамга мурожаат қилиши мумкин.

245-52-92
+99894 6067333


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia