UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Боатенг “Бавария”дан кетади...ми?  0 08:41Гризманн: “Барселона”га ўтганимни эшитганимда йиғлаганман”  10 08:20Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади"  1 08:04Ван Дейк: “Олтин тўп” одатда ҳужумчиларга берилади. Аммо...”  10 07:44Россия чемпионати. “Краснодар”да иродали ғалаба ва бошқа натижалар  2 07:33Де Хеа энг кўп маош оладиган посбонга айланади  3 07:05"Арсенал" - "Фиорентина" 3:0  0 07:00"Ростов" - "Спартак" 2:2  3 06:39"Нумансия" - "Атлетико" 0:3  0 02:35Ўртоқлик учрашуви. "Нюрнберг" - "ПСЖ" 1:1  0 02:30Olamsport: Пакьяо-Турман жангининг Ўзбекистондаги трансляцияси, Хабиб Кормьени мағлуб этди  0 02:15"Манчестер Юнайтед" - "Интер" 1:0  1 02:00Омадсиз дебют! Феликс "Атлетико" сафидаги илк ўйинидаёқ жароҳат олди  7 02:00"Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" 0:0 (3:2 пенальтилар сериясида)  1 01:25РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Спартак" билан жанговар дуранг ўйнади  14

Зоҳид Абдуллаев "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айланиши мумкин Янгиликлар

Зоҳид Абдуллаев "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айланиши мумкин

“Металлург” жамоасининг сермаҳсул ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев янги рекордини ўрнатиши кутиляпти.

Гап шундаки, у тез орада, эҳтимол келаётган турдаёқ кучлилар сафида киритган ўз голлари сонини 100 тага етказиши мумкин. Бу билан Зоҳид Абдуллаев “Геннадий Красницкий” клубининг 31-аъзосига айланади. Бугунгача Зоҳид Абдуллаевнинг Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги баҳсларида киритган жами голлари сони  98 тани ташкил этади. Шулардан 68 тасини у миллий чемпионат ўйинларида киритган.

Зоҳид Абдуллаев Бекободнинг “Металлург” жамоасида 2010 йилги мавсумдан эътиборан тўп суриб келади. Оралиқда икки мавсум (2013 йили “Насаф”, 2014 йили “Нефтчи”) бошқа жамоалар шарафини ҳимоя этди. Бекободдан ташқарида фаолият юритиш Абдуллаевга унчалик ёқмаган. Қаршида у голлари сонини 5 тага оширган бўлса, Фарғонадан умуман қуруқ қайтган. Ўзининг энг гуллаган даврини эса металлурглар шаҳрида ўтказган ва ҳозиргача маҳаллий мухлислар ёқимтойи бўлиб келаётган Зоҳид Абдуллаевга бу йилги мавсумни ҳам сермаҳсул ўтказишини тилаймиз.

Ўз навбатида яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчимиз. Турли йилларда “Металлург”да ҳам ўйнаган ва 100 лик давондан ошган футболчилардан Улуғбек Мирхолдиршоев (1999 йил), Фарид Хабибулин (2003), Мухтор Қурбонов (2005-2006) тўп суришган ва ўз ҳисобларига голлар ёзиб қўйишган. Айни пайтда эса 164 та гол билан 12-поғонада бораётган Сервер Жепаров бу йилдан эътиборан бекободликлар шарафини ҳимоя этаяпти. Зоҳид Абдуллаев “Геннаддий Красницкий клуби”га аъзо "Металлург"нинг бешинчи футболчиси бўлади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг