Златан ўзи ҳақида: "Ибра ҳамон футболда энг яхшиси. У Европа Лигасида ўйнамайди"
10 июл 2020 21:25
Янгиликлар
Златан ўзи ҳақида: "Ибра ҳамон футболда энг яхшиси. У Европа Лигасида ўйнамайди"
"Ибра ниманидир ютиш учун ўйнайди, акс ҳолда унинг уйда қолгани маъқул. Менга фаолиятимини АҚШда тугатиш жуда осонлигини айтишди, шу туфайли "Милан"га қайтдим. Мен бу ерга фақат иштиёқим сабаб келдим. Коронавирус туфайли мусобақалар тўхтагач, одамлар мен фаолиятимни тугатишим ҳақида ўйлаган бўлсалар керак.
Йўқ, Ибра футбол ўйнаш учун туғилган, у ҳамон футболда энг яхшиси. Ўзимни қандай ҳис қилаётганим тўғрисида 2 ойдан кейин гаплашамиз.
Клубдаги вазиятга эътибор қаратинг. Агар аҳвол шундайлигича қолса, мени кейинги мавсум "Милан"да кўришингиз даргумон.
Ибра – Европа Лигасида ўйнайдиган футболчи эмас, "Милан" ҳам бу турнирда иштирок этиши керак бўлган жамоа эмас", – деди яқинда 39 ёшга тўладиган швециялик ҳужумчи.

Италия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар