Златан Ибрагимович "Милан"га ўтади?

Alisher
4 ноя 2019
"Лос Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Милан"га ўтиши мумкин.

Футболчи олдин ҳам икки мавсум давомида "россонерилар" шарафини ҳимоя қилган.

Хабарларга қараганда, Златан Ибрагимович ҳамкорликни давом эттиришга қарши эмас.

Швециялик футболчи 2020 йил 1 январдан эркин агентга айланади ва ўзи хоҳлаган клуб билан шартнома имзолаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 8та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca