Златан Ибрагимович: «Мен Франция эмас, футбол ҳақида гапирдим»

Narzulla Saydullayev
16 мар 2015, 09:00
«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Бордо»га қарши ўйиндан сўнг (2:3) билдирган ўз фикрлари учун узр сўради.
«Мен на Францияга ва на французларга қарата гапирмадим. Футбол ҳақида гапирдим холос. Мағлубиятни тан оламан, лекин ҳакам ўйинни нотўғри бошқарса чидай олмайман. Бу биринчи марта эмас.

Жуда ҳам асабийлашиб турганимда гапиргандим. Жаҳл чиқса, ақл кетади», – дейди Ибрагимович.

33 ёшли швед учрашувдан сўнг Canal+ телеканалига Франциядаги жирканч давлатдаги каби ҳакамликни ҳеч қаерда кўрмаганини айтиб ўтганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru