UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: UFC жангчилари Маҳмуднинг ғалабасига муносабат билдиришди, Мурадов UFC президенти билан нимани гаплашганди?   0 00:50Пиоли дербидан олдин нималар деди?  1 00:13АГМКнинг бугунги машғулоти қандай ўтди? ГАЛЕРЕЯ  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:58Англия Кубоги. "Уиком" - "Тоттенхэм". Асосий таркиблар маълум!  2 23:35Моуриньо - Бэйл ҳақида: "Ўйинга тушиш учун шунга лойиқ бўлиш керак"  6 23:14"Герта"га янги бош мураббий тайинланди  0 22:53"Милан"га Мартинес керак  0 22:30Абрамович: "Лэмпард - клубнинг юзи, унинг бу ердаги даражаси ўзгармайди"  6 22:11Фарғонада Аваз Максумов бошлигида мураббийлар учун футзал ўқув курслари бўлиб ўтмоқда  0 21:53ПСЖ Рамосга 15 миллион евро маош беришга тайёр  6 21:29"Шахтёр", "Астон Вилла" ва "Бенфика" клублари Тейшейра учун рақобатлашади  0 21:05Германиялик мураббий "Челси"нинг таклифини рад қилди  16 20:58“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди  14 20:38«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи  31

Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..." Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..."

"Қаймоқранглилар" мураббийи "Гранада" билан ўйиндан аввал саволларга жавоб берди.

Зинедин Зидан одатдагидек саволларга ўзига хос усулда жавоб қайтарди.  


Жамоа ҳолати ҳақида
"Бу охирги ҳафта, учта ўйин қолди. Бу энг қийин вазифа ва энг муҳими ҳамдир. Ҳар бир жамоа майдонга қандайдир мақсад билан чиқади, биз бўлажак ўйинда ижобий натижага эришиш учун қўлимиздан ва оёқларимиздан келган барча ишни қиламиз".


"Барселона" чемпион бўлиши мумкинлиги борасида
"Мавсум охирида кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда ғолиб номи анча аввал аниқ бўлган бўларди".

"Қуруқ ўйинлар" ҳақида
"Жамоа – бу доимий баланс дегани. Биз нималарга қодирлигимизни биламиз. Мен Куртуа ва бутун жамоа учун хурсандман. Муҳими биз курашяпмиз ва ғалабага эришяпмиз".


Очколар ҳисоб-китоби
"Математика бизнинг иш эмас. Биз ўйинларни ютишимиз керак. Бўлажак ўйиндан чалғимаслик лозим.


Карантиндан кейин чемпионат рестарти ҳақида
"Вазият шуни тақозо этди. Биз тезда ўйинга қайта олганимиз ва спорт формамизни тиклаганимиз ажойиб бўлди. Шу йўсинда давом этамиз деб, умид қиламан".


Жамоа кам гол ураётгани борасида
"Мени бу ҳолат ташвишлантирмаяпти ва гап-сўзлардан хайрон ҳам эмасман. Олдимизга ажойиб жамоа эканлигимизни исботлаш вазифаси қўйилган ва буни ёмон уддаламаяпмиз деб ўйлайман. Одамлар нима деса деяверсин. "Реал Мадрид" – футбол тарихидаги энг муҳим клублардан бири бўлиб қолаверади, буни ўзгартириб бўлмайди".


Жамоа ҳақида
"Мақсадамиз – "Гранада" билан ўйин, қолгани ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Бизни мураккаб баҳс кутиб турибди ва бор эътиборни унга қаратишимиз зарур".

Грегори Дюпон борасида
"Дюпон – жисмоний тайёргарлик борасида ажойиб мутахассислардан ҳисобланади. Клубда кўплаб ўз ишининг усталари жам бўлган. Дюпон клубга келганига кўп бўлмади, лекин биз унга тўлиқ ишонамиз. Айнан у футболчиларни чемпионатнинг ҳал қилувчи палласига зўр тайёрлай олди".


"Манчестер Сити" билан учрашув ҳақида
"Бизнинг бор энергиямиз бугунги ўйинга қаратилган".


Ҳакамларнинг "Мадрид"га муносабати ва бу борадаги гап-сўзлар борасида
"Ҳар ким ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Мен одамларнинг гапини муҳокама қилиб ўтирмайман. Биз майдонда меҳнат қиламиз. Вазифамиз ҳар бир футболчи ўсиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилиш".

Ферлан Менди ҳақида

"Унинг трансфери шахсан мен клубдан сўрагандим. Ушбу трансферни раҳбарият билан ўрганиб чиқтик ва амалга оширдик. Менди ёш, иқтидорли футболчи, лекин уни Марсело билан солиштирмаган бўлардим. Менди – келажак футболчиси ва унинг жойи шу ерда. У айнан биз билан эканлиги ажойиб".


P.S: Техник носозлик учун узр сўраймиз. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика