Зинченко "Арсенал" билан шартнома шартларини келишиб олди

Sherzod Nurmatov
19 июл 2022, 19:21
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко "Арсенал"га ўтишига бир қадам қолди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Украина терма жамоаси ўйичиси "канонирлар" билан 4 йилга мўлжалланган шартнома шартлари бўйича келишувга эришган.

Айтишларича, келишув ортидан "Манчестер Сити" 30 миллион фунт ва бонус тариқасида қўшимча 2 миллион олади.

25 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 15 та ўйинда қатнашиб, 4 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano