Зиеш "Челси"га қайтмайди

Omonjon To`xtamirzayev
9 май 2024
Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш тўлақонли равишда "Галатасарой"га ўтади.

Сабаби келишувдаги махсус банд кучга кирган. Эслатиб ўтамиз, турк клуби футболчини "Челси"дан ижарага олганди.

Жорий мавсум Зиеш Туркия Суперлигаси ва УЕФА Чемпионлар Лигасида 21 та ўйинда 8 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. 

"Transfermarkt" портали 31 ёшли вингернинг трансферини 9,5 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Фабрицио Романо