

"Вальверде учун афсусдаман, бу унчалик яхши ҳолат эмас. У жуда яхши мураббий, уни қаттиқ ҳурмат қиламан. Мураббий сифатида барчамиз ҳаммасини тушунамиз.
Агарда кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлсак, мени ҳам бир ярим йил аввалги каби танқид қилишади. Футболдаги бу ҳолат умуман ўзгармайди.
"Барселона" Сетьен билан ўзининг рақобатбардошлигини йўқотмайди. Улар ўзларининг, биз эса ўзимизнинг ишимизни қилишда давом этамиз. Ўртамиздаги қарама-қаршилик эса бир умр давом этади", - деди Зидан.



