Зидан: “Роналдусиз “Реал”ни тасаввур қилолмайман”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоаси ҳужумчиси Роналдунинг жамоани тарк этиши ҳақидаги гап сўзларга изоҳ берди.

Шунингдек, Зидан Рамоснинг жамоадаги роли ҳақида гапирди.

-Сиз “Реал”ни Роналдусиз тасаввур қила оласизми?

-Йўқ. Мутлақо йўқ. У “Реал” футболчиси ва фаолиятини шу ерда якунламоқчи. Криштиануни бошқа клубда тўп тепишини ўйлай олмайман.

-Рамоссиз “Реал” нимани йўқотади?

-Жуда кўп нарсани. У бизнинг етакчи ва сардор. У доим биз билан бирга бўлишини истаймиз. Албатта жароҳатлар ҳам бор. Пайшанба куни у бироз бетоб эди, шифокорлар тавсияси билан таваккал қилишни истамадик. 

Олдимизда жуда кўп ўйинлар бор, мавсум узун ва у бизга соғлом ҳолатда зарур. Ўйламанки, у кам муддатга сафдан чиқди”,  дейди Зидан.


Манба: AS