Зидан — мағлубият ҳақида: "Атиги 3 очко йўқотдик"

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 6-турида "Кадис"га (0:1) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Рақибда хоҳиш кучлироқ эди. Бизда ҳеч қандай баҳона йўқ, ёмон ўйнадик. "Кадис"ни табриклашимиз керак. Футболда шунақаси бўлиб туради. Ўйин биз учун қийин бошланди, рақиблар биринчи таймда 2-3 та гол урса ҳам, ҳеч нарса ўзгармасди. Ҳеч қандай баҳоларимиз йўқ.

– Рамоснинг жароҳати ҳақида нима дея оласиз?

– Ёқимсиз воқеа. Кўрамиз, унинг ҳолатини ўрганишимиз керак.  

– Бу сизнинг энг ёмон ўйинингизми?

– Биз атиги 3 очко йўқотдик. Бу жуда муҳим 3 та очко, бундан бошқа нарса эмас. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлашимиз керак, – дейди франциялик мутахассис.


Манба: Marca