Зидан: "Бензема гол урмаганидан ҳавотирда эмасман, у кўп фойдали иш қилди"

Aslanov Jasurbek
22 фев 2018, 13:01
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг фикрича, ҳужумчи Карим Бензема рақиб дарвозасини ишғол қилиши шарт эмас.

Франциялик мутахассис бу ҳақда "Леганес"га қарши баҳсдан (3:1) сўнг айтди.

"Йўқ, Бензема гол урмагани ҳавотирга солмайди. Албатта, у дарвозани ишғол қилишни истаган эди. Карим олдинроқ "Бетис"га гол урди. Бугун эса бундай қила олмади, аммо у жамоадошлари учун кўп фойдали иш қилди. Кўнглим тўлди" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›