Зидан Асенсиони "Реал"да асосий ролда бўлишига ишонтирди

Tolibjon Qosimov
23 мар 2019, 15:56
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ярим ҳимоячи Марко Асенсио билан юзма-юз суҳбатлашди.

Франциялик мутахассис 23 ёшли футболчини ишонтирган ва унга жамоани тарк этмасликни айтган.

"Сен менинг жамоамда асосий ролда бўласан. Сен биз билан бўлишингни хоҳлайман", - деди Зидан.

"Реал" президенти Флорентино Перес ва клуб раҳбарияти Асенсио борасида Зидан билан ҳамфикрлар.


Асенсио жорий мавсум ЛаЛиганинг 22 ўйини (14таси бошланғич таркибда)да битта гол урди ва 5та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›