Жозе Моуриньо: «31 августга қадар таркибни кучайтиришни ўйлаймиз»

Narzulla Saydullayev
16 июл 2013, 14:55
Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Клубимиз доимо кучли футболчиларни сотиб олади. Ҳа, биз таркибни кучайтириш ҳақида 31 августга қадар ўйлаймиз. Аммо ҳозирча кўп миш-мишлар юрибди.

Мени бош вазифам ҳозирда жамоада бор бўлган футболчилардан кучли жамоа тузиш.

Бизнинг янги мавсумдаги бош мақсадимиз барча мусобақаларда ғолибликка интилиш», – дейди Моуриньо «Челси» расмий твиттерига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru