UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

ЖЧга 16 кун қолди: Швейцария - 1954! Янгиликлар

ЖЧга 16 кун қолди: Швейцария - 1954!

Аввало, 1954 йилги ЖЧ мезбонлигини танлаш қийин бўлмаганлигини таъкидлаб ўтишим керак.
1904 йили ташкил топган ФИФА 50 ёшга тўлиши муносабати билан ташкилотнинг бош қароргоҳи жойлашган Швейцария ЖЧ мезбони деб эълон қилинди. Ваҳоланки, йил сайин футболга берилаётган эътибор оммалашиб, мундиалга мезбонлик қилиш истагидаги давлатлар сони ошиб бораётган эди.

Мусобақанинг амалдаги бронза медаллари соҳиби - Испания ва Швеция саралаш босқичидан ўта олмаганди. Улар Туркия ва Бельгия терма жамоаларига мағлубиятга учрайдилар.



Турнирни ўтказиш форматига ўзгартириш киритилади. Кубок тизимидан воз кечилиб, гуруҳ ўйинлари орқали плей-офф раунди йўлга қўйилади. Гуруҳ ўйинлари эса ҳозир биз билган тизимдан бироз фарқ қилган. Яъни, ФИФА рейтинги асосида гуруҳдаги иккита кучли жамоа ўзаро тўқнаш келмайди. Натижада бир гуруҳдаги турлар сони 2тани ташкил этган. Ўша пайтлар ФИФА рейтингида қуйидаги жамоалар юқори ўринларда бўлганлар: Австрия, Англия, Бразилия, Венгрия, Италия, Туркия, Уругвай, Франция.

Гарчанд, Швейцария анча аввал ЖЧ мезбонлигини қўлга киритган бўлса-да, ўз дастури асосида стадионларни мусобақага тайёрлай олмайди. Ташкилотчилик ҳам меъёрида бўлмаган. Шундай бўлса ҳам, Швейцариядаги ЖЧ ФИФА учун фойдага кирган илк мусобақа бўлган. Сабаби айнан ЖЧ-1954да илк маротаба ТВда тўғридан-тўғри эфирлар бўлган. Бу эса ФИФАни маркетинг томонидан даромад қилишига сабаб бўлган.

Осиёдан ЖЧда иштирок этиш истагини Япония ва Корея билдиради. Саралаш босқичида корейслар қўшниларидан устунлик қилиб, ЖЧга йўл оладилар. Африкадан эса Миср.
Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, кўп йиллар давомида ФИФАни бошқарган афсонавий Жюле Риме ўз ўрнини бельгиялик Родольфо Селдрейерсга бўшатиб беради. Айнан Селдрейерс турнир форматини ўзгартириш ташаббуси билан чиққан эди.



Қизиғи шундаки, Европада бўладиган мусобақаларга бойкот эълон қилган Уругвай илк мароатаба ўзга қитъадаги мундиалга ташриф буюрган. Шу пайтгача жанубликлар иккита ЖЧда иштирок этиб, иккисида ҳам ғалаба қозонган эдилар. Эски таркибдан Швейцарияга  Андраде, Варела, Масполи, Мигес ва Скьяффино каби мундиал ғолиблари ташриф буюрадилар. Аргентина эса керакли таркибни туза олмаганлиги учун мундиалга бора олмайди. Боиси бу пайтда кўплаб аргентиналик футболчилар Европага кўчиб ўтган эдилар.

Мундиалда Европанинг нигоҳи бир ўйинчига қаратилган эди, у ҳам бўлса Ференц Пушкаш. "Гонвед" сафида 354та ўйинда майдонга тушиб, 357 (!!!) гол урган ҳужумчи, Пеледан аввал порлаган Венгриянинг Пушкаши эди. Бу футболчи 1958 йили "Реал"га ўтиб, 180та ўйинда 155та гол уради.



ЖЧ-50нинг "чемпиони" Бразилия бўлган бўлса, ЖЧ-54да Венгрия "чемпион" эди. Венгерлар ўша даврнинг энг кучли жамоаси сифатида мундиалга ташриф буюрган эдилар. ЖЧгача бўлган 5 йил вақт оралиғида Венгрия бир маротаба 1952 йил Швейцарияга имкониятни бой берган. ЖЧ олдидан Олимпиада чемпиони бўлган жамоа 4та ўйин натижасига кўра рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказиб юборган эди. Футбол ватани Англия эса ЖЧ олдидан шармандаси чиқади. 1953 йил "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Венгрия 6:3 ҳисобида ғалаба қозонади. Бу Англия тарихида сўнгги 90 йил, аниқроғи футбол ўйнала бошлаган даврдан буён Англия учун илк шармандали ҳисоб бўлган. ЖЧ бошланишига 1 ой вақт қолганида Будапештда реванш ўйини бўлади. Шебеша шогирдлари Англияни Венгрияга келганига пушаймон қиладилар, 7:1.

Мусобақанинг дастлабки икки тур натижасига кўра Венгрияни чемпион бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмай қўйди. Германия 8:3, Жанубий Корея эса 9:0 ҳисобда таслим этилди. Ҳа, айнан финалда немисларга мағлубиятга учраган венгерлар, гуруҳ ўйинида уларни янчиб ташлаган эди. Йирик мағлубиятга асосий сабаб Зепп Гербергер Венгрияга қарши иккинчи таркибни қўйган эди. Улар Венгриядан мағлуб бўлишлари билар эдилар, шу боисдан асосий куч Туркия билан ўйинга асралганди. Венгерлар эса гуруҳдаги ғалаба билан ўзларини алдаб қўядилар.



1/4 финал
Австрия - Швейцария 7:5
Уругвай - Англия 4:2
Бразилия - Венгрия 2:4
Югославия - ГФР 0:2

Натижани кўриб турибсиз, Венгрия 1/4 финалда мусобақанинг асосий фаворитларидан бири бўлган Бразилияни ўйиндан чиқариб юборган. Германия эса Югославияни.

1/2 финал
Венгрия - Уругвай 4:2
ГФР - Австрия 6:1



Мусобақада чемпион бўлишга ўрганиб қолган Уругвай ярим финалда мағлуб бўлади, 3-ўрин учун эса Австрияга. Боиси австрияликлар ярим финалда Германияга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишганди.

3-ўрин учун
Уругвай - Австрия 1:3
Голлар:
Хохберг, 22 - Стояспал, 16 (пенальтидан), Крус, 59 (ўз дарвозасига), Оцвирк, 89
ФИНАЛ.... Тарихдан "Das Wunder von Bern", Берндаги мўжиза номи билан ўрин олган учрашувнинг 8-дақиқасида Венгрия иккинчи тўпни Турек дарвозасига йўллайди. Гуруҳ ўйинидаги натижа қайтарилишига ҳеч ким шубҳа қилмай турган бир пайтда, Морлок 10-дақиқада ҳисобни қисқартиради. Кўп ўтмай эса Ран таблога ўз номини ёздириб қўяди. 84-дақиқада унинг ўзи эса дубль муаллифи бўлиб, Германиянинг чемпионлигини таъминлайди. Бу Берн мўжизаси эди.



Финал
ГФР - Венгрия 3:2
Голлар:
Морлок, 10, Ран, 18, 84 - Пушкаш, 5, Цибор, 8
ГФР: Турек, Посипал, Кельмейер, Экель, Либрих, Май, Ран, Морлок, Ф. Вальтер, Шефер, О. Вальтер
Венгрия: Грошич, Божик, Бузански, Лантош, Закариаш, Лорант, Тот, Пушкаш, Кочиш, Цибор, Хидегкути

Тўпурарлар: Шандор Кочиш (Венгрия) - 11, Эрих Пробст (Австрия), Макс Морлок (Германия), Йозеф Хюгль (Швейцария) - 6тадан.


Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика