UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Фарғона вилоят биринчилиги: “Фидокор” асосий рақибини доғда қолдирди  0 09:09Спорт. Бокс бўйича 2019 йилги жаҳон чемпионати қаерда ўтиши маълум бўлди, Истомин янги турнирдаги илк ўйинини ўтказди  0 09:08Чичарито нега бу қадар хурсанд эканини айтди  2 08:55"Ювентус"нинг янги трансфер мақсади аниқ  1 08:30"Реал"да Неймарни кўришдан хурсанд бўладиган футболчи бор экан  9 08:10"Манчестер Сити"да бир футболчини тезроқ кетишини талаб қилишмоқда  5 07:55Кьеллини: "Бонуччининг кетиши "Юве"ни кучсизлантирмайди"  3 07:30"Насаф" тўлиқ таркибда бўлажак учрашувга тайёрликларни давом эттирмоқда  3 07:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  17 06:55“Милан” Ньянгни “Фенербахче”га сотмади  1 06:39“Насаф” икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  4 06:26Криштиану Роналду асосий рақобатчиларини санаб берди  25 05:50MLS медиа ҳуқуқларни 4 миллиард долларга сотмади  1 05:10Расман. “Вест Хэм” Чичаритони 16 млн фунтга сотиб олди  5 03:35“Челси” трансферларга яна € 280 млн сарфламоқчи  2

30 май 18:04
Янгиликлар

ЖЧга 13 кун қолди: Англия - 1966!

1960 йилги конгрессда 8-жаҳон чемпионати мезбони деб топилган Анлия, ўз мамлакатида бўлиб ўтган мундиалда ғалаба қозона олганди.
ЖЧ-66да иштирок этиш истагини билдирган мамлакатлар сони рекорд даражага чиқади. 1964 йил ФИФА Африка минтақаси ғолиби Осиё ёки Океания қитъаси ғолиб билан ўйнаши кераклигини айтганида, африкалилкар бундан норози бўлиб бойкот эълон қиладилар. Африканинг ўзида 16та мамлакат ЖЧ саралашида иштирок этиш истагини билдирганди. «Қора қитъа» вакилларисиз ўтган саралаш ўйинларида жами 70та мамлакат иштирок этади.

Австралия саралаш ўйинларини Осиёда ўтказади. Аксинча, Сурия УЕФАда. Мусобақа формати ўзгаришсиз қолганди. Илк маротаба ЖЧ учун талисман ўйлаб топилди. Англиянинг талисмани бўлган шерга Вилли номи берилди.

Англиядаги ЖЧ муаммо билан бошланиб, муаммо билан якунига етади. Турнир бошланишига бир неча кун қолганда кўргазмалар залидан жаҳон кубогини ўғирлаб кетишади. Кўп ўтмай ўзини Жексон деб таништирган киши Англия федерацияси президенти Жо Мирсуга қўнғироқ қилиб, майда купюралардан иборат 15 000 фунт эвазига кубокни қайтаришини айтиб ўтади. Рейд иштирокчилари ярми қалбаки бўлган пулларни Жексонга беришади. Бу ерда бир гап борлигини сезган Мирсу қочиб кетаётган пайтида қўлга олинади. Аммо унинг ҳақиқий исми Эдвард Бечли бўлиб, унинг ўртада турган даллоллиги маълум бўлади. Кубокнинг ҳақиқий ўғриси эса топилмайди. Кубокни Пиклс лақабли ит тўсатдан майсазор ичидан топиб олади. Унга қадар ташкилий қўмита аъзолари худди шундай янги кубокни ясаб бўлгандилар. Бу кубок ҳозиргача Пирстондаги футбол музейида сақланади. Лекин кубок барибир ўғирлаб кетилади. Уч маротаба ЖЧда ғалаба қозонган Бразилия бутунлай уни ўзида сақлаш ҳуқуқини қўлга киритади. 1983 йил Бразилия музейидан кубокни ўғирлаб кетишади ва у топилмайди.




Қора пантера - Эйсебио чанғоғини қондиряпти

Айнан Бразилия терма жамоасидан хавфсираган жамоалар нишонни Пелега қаратадилар. Биринчи ўйинда Пелени оёғини синдириб қўлига олиб беришларига оз қолган. Жарима зарбасидан Болгария дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи, кетма-кет учта жаҳон чемпионатида гол урган футболчи мақомини олади. Биринчи ўйиндаги қўполликлар ўз сўзини айтади ва футбол қироли Венгрия терма жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Натижада европаликлар Бразилияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратадилар. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа Эйсебио бошчилигидаги Португалия эди. Бу ўйинда Бразилияни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантирарди. Жоау Мораиш сал қолса Пелени ногирон қилиб қўяди. Англиялик ҳакам Жорж Маккейб ўз ватани йўлида Мораишга огоҳлантириш ҳам кўрсатмайди. Боиси, Англия учун Бразилияни мағлуб этилиши ярим вазифани уддалаш билан тенг эди. Португалиянинг 3:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етган баҳсдан сўнг Пеле қайтиб ЖЧда иштирок этмаслигини оммага эълон қилади.

1/4 финал
Португалия - КХДР - 5:3
Германия - Уругвай 4:0
Собиқ Иттифоқ терма жамоаси - Венгрия 2:1
Англия - Аргентина - 1:0

«Қора пантера» лақабини олган Эйсебио гуруҳ ўйинларида учта гол уради. Болгарияга битта, Бразилияга 2та. 1/4 финалда Осиё шарафини ҳимоя қилаётган КХДРга қарши ўйинни португаллар ҳеч ҳам унутмасалар керак. 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб турган Португалия энг кучли «камбэк» қила олади. Эйсебионинг покери ва Аугуштунинг битта голи европаликларни 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритадилар.

Ярим финалда Германия Собиқ Иттифоқ терма жамоасини бир тўп фарқи билан мағлубиятга учратади. Англия - Португалия учрашувида эса футбол мэтрлари гол урадилар. Бобби Чарльтон икки марта, Эйсебио эса битта гол уради.

1/2 финал
Германия - Собиқ Иттифоқ терма жамоаси  2:1
Англия - Португалия 2:1




98 000 нафар томошабинни ўз бағрига сиғдира олган «Уэмбли» стадиони.

О, бу финал. Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган учрашувни томоша қилиш учун 98 000 нафар мухлис ташриф буюради. Бу ўйинда нима қилиб бўлса-да, Англия ғалаба қозониши лозим эди. Учрашув бош ҳаками Готфрид Динст. Учрашувнинг асосий дақиқалари дуранг билан якунланади. 78-дақиқада Питерс Англияни олдинга олиб чиқади. Учрашув тугашига сониялар қолганида Вебер ҳисобни тенглаштиради.

Қўшимча таймларнинг 101-дақиқасида бугунга қадар кўплаб тортишувларга сабаб бўлаётган гол урилади. Гап шундаки, Херстнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб ерга тушади ва шу куни қанотда ишлаган озарбайжонлик ҳакам, Тофик Баҳромов бош ҳакамга гол бўлганлигини айтади. Қоидага кўра тўп тўлиқ чизиқни кесиб ўтсагина гол инобатга олиниши керак. Херст 120-дақиқада хет-трикини нишонлаб, Англия учун ягона бўлиб турган ЖЧни тақдим этади.

Ўйиндан кейин Оксфорд университети олимлари гол борасида тадқиқот ўтказадилар ва тўп 6 см қисми чизиқда турганини аниқлашади. Англиядаги барча ўйинлар ТВ орқали тўғридан тўғри эфирга узатилгани, уларнинг шу қарорга келишига замин яратганди.  

1974 йилга қадар ФИФА олтин медалларни фақатгина майдонга тушган футболчиларга берар эди. 1974 йилдан эътиборан финалда ўйнамаган футболчиларга ҳам медал берила бошланган. Кейинчалик ФИФА аввалги йилларда ҳам ғолиб чиққанларга медал бериш борасида қонунни эълон қилади. 2009 йил Англия ФФ 1966 йилдаги ЖЧда иштирок этган ва ҳаёт бўлган футболчиларни тантанали тарзда тақдирлайди.
 



Мана ўша гол


3-ўрин учун
Португалия - Собиқ Иттифоқ терма жамоаси  2:1

Финал
Англия - Германия 4:2
Голлар:
Херст, 18, 101, 120, Питерс, 78 - Халлер, 12, Вебер, 90
Англия: Бэнкс, Коэн, Д. Чарльтон, Мур, Уилсон, Стайлз, Болл, Б. Чарльтон, Питерс, Херст, Хант
Германия: Тилкоски, Хеттгес, Шульц, Вебер, Шнелингер, Беккенбауэр, Оверат, Халлер, Зеелер, Хельд, Эммерих.

Тўпурарлар: Эйсебио (Португалия) - 9, Хельмут Халлер (Германия) - 6, Жефф Херст (Англия), Франц Беккенбаэур (Германия), Ференц Бене (Венгрия) - 4

Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади.


ЖЧга 14 кун қолди: Чили - 1962
ЖЧга 15 кун қолди. Швеция - 1958
ЖЧга 16 кун қолди: Швейцария - 1954
ЖЧга 17 кун қолди: Бразилия - 1950
ЖЧга 18 кун қолди: Франция - 1938
ЖЧга 19 кун қолди: Италия - 1934
ЖЧга 20 қолди: Уругвай - 1930
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  105
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  87
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  77
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: