UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

ЖЧга 18 кун қолди: Франция - 1938! Янгиликлар

ЖЧга 18 кун қолди: Франция - 1938!

Учинчи жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ФИФАга аъзо мамлакатлар сони 51тага етиб бўлган эди.
ЖЧни ўз майдонида қабул қилиш учун Франция, Германия ва Аргентина ариза беради. ЖЧлар галма галдан Жанубий Америка ва Европа мамлакатларидан бирида бўлиб ўтиши ҳақида оғзаки келишув бўлгани учун кўпчилик Аргентинани бу борада фаворит ҳисоблар эдилар. Германия эса олимпиада ўйинларини ўтказиш орқали катта тажрбани рўкач қилган ҳолда мезбонлик учун кураш олиб боради. Аммо якунда овоз бериш жараёни орқали Франция номзоди қўллаб-қувватланди. ФИФАга аъзо мамлакатларнинг кўпчилиги Европа вакили бўлгани учун мундиалга ташкилот президенти Римэнинг ватани мезбонлик қиладиган бўлди. Уругвайда бўлиб ўтган ЖЧДа кўплаб Европа мамлакатлари иштирок эта олишмаган эди. Аргентинада ҳам шундай муаммо бўлиши мумкинлиги учун бу мамлакатга мезбонлик ҳуқуқи берилмади. Агар катта форум Германияда бўлиб ўтадиган бўлса, иккинчи жаҳон урушига деярли тайёр ҳолатга келиб бўлган мамлакат 4 йил аввал Муссолини каби иш тутишидан хавфсирашади. Бундай пайтда энг мақбул вариант Франция бўлиб қолганди.

Тўпланган овозлар Францияда 19, Германияда 1, Аргентинада 3тани ташкил этган. Ғазаб отига минган аргентиналиклар конгрессни тарк этадилар. Германияга эса 1942 йилги ЖЧни қабул қилишни ваъда қилишади.

1937 йилнинг 15 февралига қадар мусобақада иштирок этиш истагини билдирган мамлакатлар ариза беришлари талаб этиларди. Иштирок этиш истагида бўлган мамлакатлар сони 36тани ташкил этди. Илк маротаба мезбон саралаш баҳсларидан озод этилди. Сўнгги паллада мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритмаганлиги учун Аргентина иштирок этишдан бош тортди. Бунга уларнинг молиявий ҳолати сабаб бўлди. Уругвай ҳамон 30 йил учун аламда эди. Бу пайтда Осиё шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган Японияда халқ уруши бўлаётган эди. Шу боисдан Осиё шарафини Голландия “Ҳиндистони”, ҳозирги Индонезия ҳимоя қилган. Куба ҳам саралаш баҳсларисиз мундиал йўлланмасига эга чиққан. Ҳақиқий кураш эса Европада бўлган эди. Қизиғи, Фаластин ва Миср Европа минтақасида бўлиб ўтиши лозим бўлган саралаш ўйинларида иштирок этиши керак бўлган. Якунда Миср қатнаша олмаган, Фаластин эса Грецияга имкониятни бой берган.




Қуръа ташлаш маросими

Турнирни ўтказиш форматига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган. Шу тариқа 4-19 июнь кунлари учинчи жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтди.

Тарихга қайтар экансан, қизиқарли ҳолатларни кўраверасан. Жаҳон чемпионати арафасида Австрия Германияга қўшилади. Натижада мундиал йўлланмасини қўлга киритган мамлакат сифатида мусобақадан четга чиқади. Кўпчилик Австриянинг ўрнига, уларга саралаш босқичида имкониятни бой берган Латвия қўшилади деб ўйлаган бир пайтда ФИФА бу ўринни Аргентинага беришга қарор қилади. Аммо Аргентина барибир мусобақага етиб кела олмади ва Швеция ўйинни ўтказмасдан 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Австрия Германияга қўшилганлиги боис, немислар устози олдига шарт қўйилган эди. Таркибда 5 нафар австриялик футболчи бўлиши шарт. Бу нарса бундестим устозинининг режаларини ўзгартириб юборади. Германия - Швейцария ўйини мадҳияси янграётган бир пайтда трибунада ўтирган мухлисларнинг кўпчилиги қўлларига илинган буюмни Германия футболчилари томон отадилар. Ўйинда дуранг натижа қайд этилади. Қайта ўйинда Швейцария устози ҳеч қандай ўзгаришни амалга оширмади. Гербергер эса қўйилган шартни бажариш учун бир йўла 6 нафар футболчисини ўзгартиради. Улардан ҳаммаси ҳам жароҳат олган футболчилар ўрнига тушмаган, шунчаки мувозанатни сақлаш керак эди. Натижада турнир фаворити деб қайд этилган Германия 4:2 ҳисобида имкониятни бой беради.Иккинчи сенсацияга Куба Руминияни мағлубиятга учратиб сазовор бўлади.




Бразилия. Леонидас чапдан учинчи.

Бразилия – Польша 6:5. Бу ўйин жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг чиройли ва шиддатли ўйин деб топилган.

Бу пайтга келиб Бразилияда футбол биринчи ўринга чиқиб бўлганди. Бошқа жамоалардан фарли равишда Бразилия мундиалга жуда ҳам жиддий тайёргарлик кўради. Якуний таркиб тузиш мураббийга осон бўлмади. Ҳар бир клуб ўз футболчисини ЖЧга юборишни истарди. Якунда 30 нафар футболчидан якуний таркиб тузилади. Ҳаттоки Франциядан Бразилияга радио шарҳ амалга оширилган. Бугун биз олий лига ўйинларимизни тўғридан-тўғри кўрсата олмаётган бир пайтимиз, Бразилияда 1938 йилги ЖЧ тўғридан-тўғри воқеа жойидан шарҳланган. Бу пайтда шарҳловчилар орасида энг машҳури Гальяно Нето эди.

Бразилиядан Леонидаснинг бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя оладиган даражадаги футболчи бўлган. Польшанинг кучи эса Вилимовскийда эди. жуссаси кичик бўлса-да бақувват футболчи Бразилияга қарши ўйинда ЖЧ тарихидаги дастлабки покер муаллифи бўлади. Ўйиннинг асосий вақти 4:4 ҳисобида якунига етади, қўшимча дақиқаларда эса Бразилия 6:5 ҳисобида зафар қучади. Бу ўйинни жуда кўп йиллар давомида эслаб юришди.

Хет-трик муаллифи бўлган Леонидаснинг битта голи жуда қизиқ чиққан. У бутсасининг боғичини болаётган пайти тўсатдан поляклар посбони тўпни у томон тепиб қўяди. Леонидас тўпни қайтиб дарвозага тепиб юборади ва боғични бойлашда давом этади, бу зарба эса гол билан якунланганди. Учрашувда шаррос қуйган ёмғир натижасида бутсалар шалоббо бўлади. У пайтлардаги оёқ кийимлари бугунгидек ихчам бўлмаган. Шу боисдан бразилияликлар бутсани ечиб қўйиб ялангоёқ ўйинни якунлаб қўйишган.

1/8 финал
Венгрия – Ҳиндистон Голландияси 6:0
Франция – Бельгия 3:1
Италия – Норвегия 2:1
Бразилия – Польша 6:5
Чехословакия – Голландия 3:0
Куба – Руминия 3:3
Германия – Швейцария 1:1
Қайта ўйин
Куба – Руминия 2:1
Германия – Швейцария 2:4

1/4 финал олдидан Италия бош мураббийи олдида муаммо турарди. Жамоа Норвегияни қийинчилик билан ютганлигини Витторио Поццо терма жамоасини журналистлар билан бир меҳмонхонада истиқомат қилиб, юлдузлик касалига учраётганликлари билан изоҳлайди. Шундан кейин Италия раҳбарлари журналистларни бошқа меҳмонхонага жойлайдилар ва терма жамоанинг иши юришиб кетади.

Бразилия эса икки ўйиндан иборат учрашувда Чехославакаияни мағлуб этади. Биринчи бўлимда томонлар муроса йўлини танлайдилар. Ўйин жароҳатларга бой бўлади. Чехларнинг посбони 59-дақиқада қўлидан оғир жароҳат олади. Унинг қўли синган бўлишига қарамай, ўйинни охирига қадар етказиб қўяди, захира посбони эса ўйин якунига қадар унга ҳўл сочиқни алмаштириб бериб туради.

¼ финал

Швейцария – Венгрия 0:2
Швеция – Куба 8:0
Франция – Италия 1:3
Бразилия – Чехословакия 1:1
қайта ўйин
Бразилия – Чехословакия 2:1

Чехославакияни мағлубиятга учратган Бразилия финалга чиқишига 100% ишонган эди. Шу боисдан терма жамоа ярим финал бўлиб ўтмасдан аввал Марселдан финал учун Парижга авиачипталарни харид қилишади. Бундан хабар топган Италия терма жамоаси устози рақиблари турган меҳмонхонага бориб, агар жамоа финалга чиқа олмаса, чипталарни қайта топширишларини сўрайди. Сабаби шу куни Парижга бошқа рейс йўқ эди. Бунга жавобан бразилияликлар Поццони майна қилишади. "Истасанг, финални биз билан томоша қилишинг мумкин, бунинг учун сенга битта чипта ажратамиз", - деган жавобни олган Поццонинғ ғазаби қайнайди ва бор вужуди билан жамоасини Бразилияга қарши тайёрлайди.




ЖЧ-38нинг расмий тўпи - "Allen"

Ўйин эса ундан ҳам қизиқ бўлган. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда Бразилия дарвозаси томон пенальти белгиланади. Бу пенальтини амалга ошириш борасида икки хил афсона бор. Италияликларнинг айтишича, Меацца пенальтини тепаётганда шиткаси тушиб кетади ва у шунга қарамай зарба беради. Бразилияда эса бу воқеани бошқача талқин қилишади. Меацца тўпга зарба беришга талпинган бир пайтда унинг иштони ечилиб кетади. Буни кўрган рақиб посбони ўзини тутиб тура олмай хандон отиб кулиб юборади. Меацца эса зарбани амалга ошириб ҳисобни 2:1 кўринишга олиб келади.

Ўйиндан кейин аччиғи чиққан Бразилия вакиллари агар бу ўйин қайтиб кўриб чиқилмаса, бошқа ЖЧда иштирок этмаслигини айтадилар. ФИФА эса Бразилияни 125 000 франк миқдорида жаримага тортади. Шу тариқа Бразилия Париж учун олиб қўйган чипталарини топширмаган ҳолда 3-ўрин учун баҳсни ўтказиш учун Бордога кетади. Чиптасиз қолган Италия эса поездда Париж томон йўлга чиқади.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида Венгрия қийинчиликсиз Швецияни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратади.

Ярим финалдаги Италия - Бразилия жуфтлиги иштирокчилари ҳақли равишда 4:2 ҳисобидан кейинги ўйинларда ғалаба қозониб чемпион ва учинчи ўрин соҳиби унвонини қўлга киритадилар.

1/2 финал
Венгрия – Швеция 5:1
Италия – Бразилия 2:1

3-ўрин учун
Швеция – Бразилия 2:4

Финал
Венгрия – Италия 2:4
Голи:
Титкош, 8, Шароши, 70 – Колаусси, 6, 35, Пиола, 16, 82
Венгрия: Сабо, Полгар, Биро, Салаи, Сюч, Лазар, Шаш, Женгеллер, Шароши, Винце, Титкош
Италия: Оливьери, Фони, Рава, Серантони, Андреоли, Локателли, Бьяватти, Меацца, Пиола, Феррари, Колаусси

Турнирнинг рамзий терма жамоаси даҳшатли ҳужумчилардан иборат ҳолатда, 3-2-5 тактикасида тузилади.
Дарвозада Чехославакиядан Франтишек Планичка ўрин олади. Ҳимояда эса Пьетро Рава (Италия), Альфредо Фони (Италия), Домингос да Гия (Бразилия). Таркибдан ўрин олган икки нафар ярим ҳимоячи Италия терма жамоаси аъзолари - Микеле Андреоло ва Уго Локателли ташкил этди. Ҳужумда: Сильвио Пиола, Джино Колаусси (иккиси Италия), Дьёрдь Шароши, Дьюла Женгеллер (иккиси Венгрия), Леонидас (Бразилия).


Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика