ЖЧ-2018 саралаш босқичининг қуръаси қандай тартибда ўтиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
9 июл 2015, 21:14
ФИФА расмий сайти 2018 йилдаги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи қуръаси қандай тартибда ўтказилиши маълум бўлди.

Жаҳон чемпионатининг дастлабки қуръа маросими 25 июлда Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Бу маросимда Наталья Водянова ва Дмитрий Шепелёв бошловчилик қилади.

Биринчи бўлим қитъалараро плей-офф ўйинларига қуръа ташланади. Бу қуръада қайси қитъа (Осиё, Океания, Жанубий Америка, Шимолий ва Марказий Америка, Кариб ҳавзаси, КОНКАКАФ) бир-бирига қарши ўйнаши маълум бўлади.

Шундан сўнг қуйидаги тартибда қуръа бўлиб ўтади: Африка, Европа, Шимолий ва Марказий Америка, Океания, Жанубий Америка (Осиё қитъаси қуръаси бўлиб ўтган).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›