UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ла Лига. “Атлетик” сафарда ғалабага эришди   0 07:00Ахбор Имомхўжаевни табриклаймиз  3 06:49"Рома" - "Болонья" 2:1  0 06:32"Челси" - "Манчестер Юнайтед" 0:2   2 06:25"Нюрнберг" - "Боруссия Дортмунд" 0:0   0 03:51Англия кубоги чорак финалига қуръа ташланди, МЮ яна сафарда ўйнайди  13 03:36"Боруссия" Бундеслиганинг энг ёмон жамоасини енга олмади, "Бавария" билан фарқ 3 очко қолди  10 02:23Англия Кубоги. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  56 01:25Машҳурликда ўғлидан қолишмаётган аёл  52 01:00Olamsport: "Мен МакГрегор ва Нурмагомедовга миллионлаб долларлар келтирдим", "Бинокор"да навбатдаги мағлубият ва бошқа хабарлар  1 00:50ЕЧЛ. Горетцка "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдин "Бавария" сафида машғулотни ўтказиб юборди  6 00:10Нани "Спортинг"дан МЛСга йўл олди  4 23:43А Серия. "Рома" - "Болонья". Асосий таркиблар эълон қилинди  3 23:37Бундеслига. "Нюрнберг" – "Боруссия Д" учрашувининг асосий таркиблари билан танишинг!  3 23:22Англия Кубоги. "Челси" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  30

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Россия Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Россия

Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг сўнггиси Россия терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.

Россия терма жамоаси учун бу галги мундиал учинчиси ҳисобланади. Жамоа 1994 йилги ва 2002 йилдаги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Шунингдек, авваллари Собиқ Иттифоқ номи остида етти маротаба ушбу мусобақада иштирок этишган. 1966 йилда Англияда бўлиб ўтган чемпионатда улар тўртинчи поғонани эгаллашган. Бу натижа улар тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Собиқ Иттифоқ тарқаб кетганидан сўнг, Россия терма жамоаси 1994 йилги ва 2002 йилги мундиалларда иштирок этишган. Бразилиядаги мундиал эса Россия терма жамоасининг учинчи мундиали ҳисобланади. Россия сўнгги иккита мундиалда қатнаша олмаган.


Россия терма жамоаси 2008 йилда Европа чемпионатида ўзининг энг гуллаган даврини ўтказан эди. Гусс Хиддинк қўли остида ҳаракат қилган россияликлар Евро-2008 катта шов-шув кўтаришга эришишганди.
Ўшанда Россия терма жамоаси фақатгина Испанияга мағлуб бўлишган. Чорак финалда эса Голландияни мусобақадан чиқариб юборишни уддалашган эди. Андрей Аршавин, Роман Павлюченко, Бистров ва Жирков сингари футболчилар Европа чемпионатида ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишган.


2008 йилги муваффақиятдан сўнг, терма жамоа рулига қолдирилган Гусс Хиддинкнинг асосий вазифаси жамоани 2010 йилдаги мундиалга олиб чиқиш бўлганди. Аммо Россия терма жамоасига Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш насиб этмайди ва Гусс Хиддинк жамоадан кетади. 

Кейинчалик Дик Адвокат Россия бош мураббийи этиб тайинланади. Аммо Дик Адвокатнинг Европа чемпионатида кўрсатган қониқарсиз натижасидан сўнг, унга ҳам жавоб бериб юборилади.
Кейинчалик Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари олдидан италиялик тажрибали мутахассис Фабио Капелло таклиф этилади. Айнан шу мураббий Россияга узоқ кутилган мундиал йўлланмаси олиб беради. 

Россия терма жамоаси етакчиси Роман Широков мундиал старти олдидан жароҳат олди ва чемпионатни ўтказиб юборади.

Россия Бразилияда бўладиган мундиалнинг "H" гуруҳидан жой олди. Бу гуруҳда уларга Бельгия, Жазоир ва Жанубий Корея жамоалари қаршилик қилишади.

Ушбу мухлиса Россияни мундиалда чемпион бўлишини орзу қилаётганга ўхшайди...


Россия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1992

Бош мураббий: Фабио Капелло (Италия)

Жамоа сардори: Василий Березуцкий

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Виктор Онопко (109 ўйин)

Энг яхши тўпурар:  Владимир Бесчастних (26 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 19

Илк ўйин: Россия - Мексика 2:0 (1992 йил)

Энг йирик ғалаба: Сан-Маринро - Россия 0:7 (1995 йил)
 
Энг йирик мағлубият: Португалия - Россия 7:1 (2004 йил)

Эришган ютуқлари:
Европа чемпионати бронза медали соҳиби: (2008)


Россия терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар:

1. Игорь Акинфеев (ЦСКА Москва)
2. Юрий Лодигин ("Зенит" Санкт-Петербург)
3. Сергей Рижиков ("Рубин" Қозон)

Ҳимоячилар:

4. Василий Березуцкий (ЦСКА Москва)
5. Сергей Игнашевич (ЦСКА Москва)
6. Георгий Шенников (ЦСКА Москва)
7. Владимир Гранат ("Динамо" Москва)
8. Алексей Козлов ("Динамо" Москва)
9. Андрей Ешенко ("Анжи" Махачқалъа)
10. Дмитрий Комбаров ("Спартак" Москва)
11. Андрей Семенов ("Терек" Грозний)

Ярим ҳимоячилар
:

12. Игорь Денисов ("Динамо" Москва)
13. Алан Загоев (ЦСКА Москва)
14. Павел Могилевец ("Рубин")
15. Денис Глушаков ("Спартак" Москва)
16. Виктор Файзулин ("Зенит" Санкт-Петербург)
17. Олег Шатов ("Зенит" Санкт-Петербург)
18. Юрий Жирков ("Динамо" Москва)

Ҳужумчилар:
19. Алексей Ионов ("Динамо" Москва)
20. Александр Кокорин ("Динамо" Москва)
21. Максим Канунников ("Амкар" Пермь)
22. Александр Кержаков ("Зенит" Санкт-Петербург)
23. Александр Самедов ("Локомотив" Москва).


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг