UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  0 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1

ЖЧ-2014. Камерун - Хорватия. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Камерун - Хорватия. ПРЕВЬЮ

Камерун ва Хорватия терма жамоалари биринчи турда рақибларига мағлуб бўлишди.
Бразилия ҳамда Мексика ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилганидан сўнг ушбу икки жамоа ҳам уч очко олишга уриниши аниқ.

Мана шу ўйиндан бошлаб мундиалда қолиш учун кураш бошланади дея оламиз. Мағлуб бўлган жамоа гуруҳ босқичидан сўнг ўз уйига қайтиши расман маълум бўлади. Дуранг қайд этилса жамоа мухлислари қўлларига калкулятор олишга мажбур бўлишади.



Масалан, Камерун терма жамоаси сўнгги турда мезбонларга қарши ўйнайди. Плей-оффга чиқиш учун Фолькер Финке шогирдлари қолган икки баҳсда ғолиб чиқишлари лозим. Хорватияга қарши ўйинда ҳам Камерун фаворит эмас. Айниқса жамоа сардори Самуэля Это'О жароҳат олганидан сўнг Африка жамоасининг имкониятлари пасайди.

Камерун - Хорватия
19 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Педро Проэнса (Португалия)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Бертино Миранда (Португалия), Хосе Триго (Португалия)
Захира ҳаками:
Уолтер Лопез (Гуатемала)

Тахминий таркиблар:
Камерун
: Итандж — Ньом, Нкулу, Матип, Ассу-Экотто — Мбиа, Сонг, Эно, Макун — Вебо, Абубакар

Хорватия: Плетикоса — Срна, Чорлука, Ловрен, Врсалько — Ракитич, Модрич — Перишич, Ковачич, Олич — Манджукич

Жароҳат олганлар: Это'О — Модрич (сўроқ остида)

Дисквалифиция қилинганлар: йўқ



Ўйиндан олдинги фикрлар

Фолькер Финке (Камерун бош мураббийи):

"Ушбу баҳсга тайёр бўлишимиз керак. Биринчи ўйинда биз ёмон ўйин кўрсатмадик, вазиятлар яратдик. Ҳозир жамоамиз атрофида турли гап сўзлар юрибди. Аслида ҳаммаси жуда оддий - мусобақани давом эттириш учун ғалаба қозонишимиз керак".

Нико Ковач (Хорватия бош мураббийи):

"Ушбу ўйиннинг аҳамиятини биламиз. Бразилияга, ғалаба қозониб гуруҳдан чиқиш учун келганмиз. Камеруннинг мақсади ҳам шундай. Рақиб жуда кучли".



Қизиқарли фактлар

- Ҳозирга қадар ушбу жамоалар ўзаро умуман майдонга тушишмаган.

- Камерун Жаҳон чемпионатидаги охирги 5та ўйинда мағлуб бўлган. Умуман олганда африкаликлар охирги 14та учрашувда фақат бир бор зафар қучишган;

- Жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган Самуэль Это'О Камеруннинг ЖЧдаги охирги учта голини урган;

- Хорватия терма жамоаси мундиалларда кетма-кет беш учрашувдан буён юта олмаяпти. Камерун мағлуб этилмаса Хорватия Европа жамоалари учун антирекордни ўрнатади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика