UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

ЖЧ-2014. Энг, энг, энг... Янгиликлар

ЖЧ-2014. Энг, энг, энг...

Бразилиядаги мундиалдан олдин Football.ua сайти вакиллари энг, энг, энг футболчиларни аниқлаб чиқди.
736 футболчи ва 32 мураббий – уларнинг барчаси Бразилиядаги «карнавал»га тайёрлар!
 

• Энг қари футболчи – колумбиялик Фарид Мондрагон (ЖЧ-2014 очилиш куни у 42 ёш 356 кунлик бўлади, мусобақа вақтида 43 ёшга тўлади);



• Энг ёш футболчи – камерунлик Фабрис Олинга (18 ёш ва 31 кун);



• Энг бўйи узун футболчи – Англия терма жамоаси дарвозабони Фрейзер Форстер (201 см);



• Энг бўйи паст футболчи – гондураслик Марвин Чавес (156 см).



32 терма жамоа орасида:

• Энг қариси – Аргентина (ўртача ёши 28дан катта);

• Энг ёши – Гана (ўртача ёши 25);

• Энг бўйи узуни – Германия (ўртача бўйи 185 см);

• Энг бўйи паст – Чили (ўртча бўйи 176 см).
 



24 нафар футболчи 70-йилларда туғилган (3,26%);

625 нафар футболчи 80-йилларда туғилган (84,91%);

87 нафар футболчи 90-йилларда туғилган (11,82%).

7 мураббий 40-йилларда туғилган (21,8%);

12 мураббий 50-йилларда туғилган (37,5%);

11 мураббий 60-йилларда туғилган (34,3%);

2 мураббий 70-йилларда (6,25%).
 


Мусобақада 32 фоиз футболчи олдин ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнаган. Бу йил фақат Босния ва Герцеговина терма жамоаси мундиалда дебют қилади.



Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Буффон учун бешинчи мундиал. У 2006 йил Андреа Барцальи, Даниэле де Росси ва Андреа Пирло билан бирга Жаҳон чемпиони бўлган. Испания терма жамоаси сафида 16та амалдаги чемпионлар бор.

Терма жамоаларда майдонга тушиш борасида Икер Касильяс рекордчи (154та ўйин), энг кўп голни эса Мирослав Клозе урган (69та гол).
 

Россия терма жамоаси сафида биронта легионер йўқ. Кот-д’Ивуар сафида миллий лигадан фақат битта футболчи бор. Уругвай билан қизиқ ҳолат юзага келган – маҳаллий чемпионатда ўйнаётган Коатес "Насьонал"да ижарада ўйнамоқда, аммо у "Ливерпул"га тегишли…



МЮ ва "Бавария"дан 14тадан футболчи ЖЧда ўйнайди. Мюнхен клуби вакили Рибери жароҳат олиб сафдан чиқмаганида "Бавария" бу борада чемпион бўларди. Англия Премьер-лигасидан энг кўп футболчи олинган. ЖЧ-2014да иштирок этувчи 15 фоиз ўйинчи Англия клубларидан.
 

Мундиалда ишлайдиган энг қари мураббий – Россия терма жамоаси устози Фабио Капелло (67 ёш, 359 кун). Энг ёши – Кот-д’Ивуар бош мураббийи Сабри Лямуши  (42 ёш, 215 кун).



Сколари (2002) ва Дель Боске (2010) олдин ҳам Жаҳон чемпиони бўлишган.

Мундиалда энг кўп мураббийлар Германиядан. Аргентина, Колумбия, Италия ва Португалиядан учтадан мураббий бор. Қизиғи Колумбияни ўзини маҳаллий эмас легионер мураббий бошқармоқда.

Клинсманн, Ковач, Хон Мюн-Бо, Вилмотс ва Дешам каби мураббийлар ўз вақтида терма жамоа шарафини ҳимоя қилишган. Тарихда Марио Загалло ва Франц Беккенбауэр ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Жаҳон чемпион бўлган. Ушбу натижани Дешам (Франция) ва Клинсманн (АҚШ) такрорлашлари мумкин.



 

football.ua сайти асосида Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика