Таиландда бўлиб ўтган Ўзбекистон (U-22) - Жанубий Корея (U-22) ўйинида Тоҳир Шамсутдинов билан бўлиб ўтган можаро туфайли мухлислар томонидан, 27 март куни бўлиб ўтиши лозим бўлган ўртоқлик ўйини бекор қилиниши ҳақида миш-мишлар чиқа бошлади.
Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида ЎФФ матбуот котиби билан боғландик:
- Жанубий Корея футбол федерацияси ЎФФнинг узри билан қаноатланишини айтиб ўтди. Ўртоқлик учрашуви борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўйин 27 март куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Бу борада биз Жанубий Корея футбол федерацияси билан яна бир бор гаплашдик, таклиф ўз кучида қолган, - дейди Санжар Ризаев.
Шунингдек, ФИФА расмий сайти ҳам ўйинни қайд этган. Демак хавотирга ўрин йўқ.