Миллий терма жамоанинг 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари Иорданияга қарши бўлиб ўтадиган ўйинлари олдидан эълон қилинган таркибдан 25 нафар футболчи жой олганди, бироқ легионерлар дам олиш кунлари ўз клублари сафида тур ўйинларини ўтказиб сўнгра Тошкентга келишади.
Йиғиннинг илк кунларида маҳаллий футболчилар Миржалол Қосимов қўл остида шуғулланишди. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ҳам ушбу йиғинга қўшилгани ҳақида маълумот олдик.
Маълумот ўрнида, Россия, Хитой ва Жанубий Корея чемпионатларида мазкур ҳафта сўнгида тур ўйинлари ўтказилади. Ушбу чемпионатларда тўп сураётган футболчилар 1 сентябрьдан бошлаб миллий терма жамоа иҳтиёрига келиб қўшилади.