UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05«Челси» Жером Боатенгга қизиқиб қолди  1 09:51Андер Эррера "Барселона"га ўтмоқчи эмас  3 09:33"Сток Сити" Руни учун 45 миллион фунт бермоқчи  7 09:13Франк Кесси бугун "Милан"да тиббий кўрикдан ўтади  2 08:50Тони Адамс собиқ устози Арсен Венгерни кескин танқид қилди  3 08:32Луис Энрике "Барселона"нинг янги мураббийи ҳақида қандай фикрда?  5 08:10Ўзбекистон кубоги. Бугун нимчорак финал жавоб ўйинлари старт олади  15 08:04“Локомотив” кубок ўйинига ҳозирлик кўрмоқда  0 07:54«Хаддерсфилд» бош мураббийи: «Бу эртак!»  4 07:46«Арсенал» Озил ва Санчесни клуб тарихига киритмоқчи  1 04:10“Вольфсбург” Бундеслига “прописка”сида қоладиган бўлди  2 03:43ОЧЛ. 1/8 финал. Икки “Ал Аҳли” ўйинида Саудия жамоаси устун  0 02:55ОЧЛ. 1/8 финал. “Ал Айн” ўз уйида “Истиқлол”ни “сочиб” ташлади  7 01:50Алекс Сандро: “Реал” фақат Роналдудан иборат эмас”  9 01:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5

11 май 08:19
Янгиликлар

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Қизилқум"

Зарафшондан Навоийга кўчирилган жамоа бир неча йиллар мобайнида турли савиядаги легионерлар тинимсиз таклиф этиладиган ва муқим таркибга эга бўлмаган клуб сифатида гавдаланиб келганди.
Лекин охирги пайтларда бунга барҳам берилганига гувоҳ бўляпмиз. Ҳар ҳолда, таркибда маҳаллий ёш футболчилар пайдо бўлишди. Жамоа ўзаги аста-секинлик билан ўша ёшлар атрофида шакллантириб бориляпти. Бу жуда яхши. Юрий Лукин ўтган йили жамоани олий лигада сақлаб қолди. Энди эса у ўртамиёналар қаторига қўшилиши мумкин бўлган жамоани тузиш билан банд. Ўзгариш унчалик кўп содир бўлгани йўқ. 7 нафар футболчи “Қизилқум”га келиб қўшилди. Тўғри, жамоани тарк этганлар сони анчагина, бироқ уларнинг аксарияти ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин Навоийдан кетиб бўлишганди.

Шишелов, Жўраев, Жумаев ва Вагапов собиқ жамоаларига қайтишди деб айтса бўлади. Саъдинов, Қурбонов ҳамда Шодмонов таркибни кучайтириш мақсадида таклиф этилди. Уларнинг барчаси ўзларини кўрсатиб улгурган футболчилардир. “Қизилқум” янги ўйинчилар учун мақсадсиз пул сарфлашдан воз кечгани кўриниб турибди. Энди ёш футболчиларга эътибор қаратадиган пайт етиб келди. Шунча йил легионерлар ва ўртача савиядаги ёши катта ўйинчиларга пул сарфланди, бироқ бунинг фойдаси деярли сезилмади. Жамоа аутсайдерлар сафидан узоқ муддатга чиқа олмади.

Шунингдек, ёшлар билан ўйнаганда катта маблағ сарфланмайди. Бу ҳам маблағни тежаш, ҳам янги истеъдодларни тарбиялаш деганидир. Лукин “Зарафшон”да ишлаб, ёшлар билан яхши жамоа туза олишини кўрсатди. “Қизилқум” вилоят марказига кўчирилгач, жамоага бўлган эътибор ва талаб ортиши тайин. Бу йил ушбу жамоани жадвалнинг ўрта поғоналарида кўрсак, бу ҳам ёмон натижа бўлмайди.



“ҚИЗИЛҚУМ”
Келди                              Қаердан

Владимир Шишелов       “Металлург” Кузбасс
Шерали Жўраев             “Олмалиқ”
Руслан Вагапов              “Металлург”
Ўктам Саъдинов             “Зарафшон”
Миржалол Қурбонов        “Гулистон”
Самандар Шодмонов      “Насаф”
Ғайрат Жумаев                “Нефтчи”

“Қизилқум”ни 2013 йил майдонга тушган футболчилардан нақд 20 нафари тарк этган. Лекин бу билан жамоа сезиларли тарзда кучсизланмади. Чунки ўзгаришлар кўпроқ ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин рўй берганди. Қолаверса, маҳаллий ўйинчилар ҳам савия борасида бошқалардан қолишмасликларини намойиш этишяпти. Лукин имкон қадар таркибда олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлида кураша оладиган футболчиларни қолдирди. Янги келган ўйинчилар эса жамоага мослашиб кетишда ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Тўғри, Шишелов ҳозирча голлар ҳисобини очганича йўқ, лекин Володя рақиб ҳимоячиларини ўзига жалб этиши билан ҳам навоийликларга ёрдам беради. Айни пайтда “Қизилқум”нинг ҳимоядаги ишлари ёмон эмас, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилишда муаммолар мавжуд. Айнан шуни ҳал этган тақдирда Лукин бемалол яхши натижага умид қилиши мумкин.

2012 йилги таркибга эътибор қаратсак, ундан Жабборов, Макосин, Холиқов, Рустамов, Усмонов, Жўраев, Қамбаров, Ҳайдаров ва Абдуллаевнинг ўйнаб келаётганини кўрамиз. Бу ёмон кўрсаткич эмас. 9 футболчи жамоа ўзагини ташкил қилиши мумкин. Бу рақам футболимиз даражасида ёмон эмас. Баъзи жамоаларда икки йил олдинга таркибдан бунча анча кам футболчилар қолган.



Кетганлар: Хуршид Йўлдошев, Равшан Меҳмонов, Зафар Тўраев, Исроил Эргашев, Элдор Тожибоев, Азиз Ғуломхўжаев, Илья Ильин, Темур Яфаров, Аваз Агалиев, Азамат Абдуллаев, Янис Манзукас, Муқим Тошматов, Андрей Власичев, Тимур Васильев, Тимур Айзатулов, Алишер Саматов, Жалил Кимсанов, Фарруҳ Шотурсунов, Олим Навкаров, Феруз Бобоқулов.

2012 йилги таркибдан қолганлар: Эркин Жабборов, Артём Макосин, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Азиз Усмонов, Шерали Жўраев, Файзулла Қамбаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Азиз Абдуллаев.

Жамоаларда юзага келган ўзгаришларни таҳлил қилишимизнинг сабаби, айни пайтда клубларимиз қай даражада барқарор эканлигини кўрсатишдан иборат. Тўғри, бу ҳамиша ҳам жамоанинг натижаларига таъсир кўрсатмаслиги мумкин, лекин “Андижон” ва “Навбаҳор” мисолида бунинг салбий таъсири борлигини кўриб ўтгандик. Келаси ҳафтада ҳам яна икки жамоадаги таркиб билан боғлиқ ўзгаришларга тўхталамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” ...  153
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: