Жаҳон чемпионати-2014 учун Бразилияда 83 та машғулотлар базаси тайёрланди

30 окт 2013, 12:20
Бразилия спорт раҳбарияти Жаҳон чемпионати-2014 мусобақасига тайёргарлик кўриш ва 32 та мамлакатдан келадиган жамоани қабул қилиш мақсадида 83 та машғулотлар базаси тайёрлади, деб хабар беради O Globo.

Бразилия спорт вазирининг таъкидлашича, Аргентина ва АҚШ терма жамоалари Жаҳон чемпионатига қайерда тайёргарлик кўришни аниқлаштириб бўлишган. Улар Белу-Оризионтидаги ва Сан-Паулудаги базаларни танлашган.

Кўпчилик жамоалар машғулотлар ўтказиш учун базаларни январь ойидан кейин танлашни режалаштиришган. Эслатиб ўтамиз, аксарият катта базалар “Крузейро”, “Коринтианс” ва “Сантос” каби клубларга тегишли.


Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›