"Зенит" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
2 авг 2018, 12:14
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячи Марио Эрмосони россиянинг "Зенит" клубига ўтишига қаршилик қилмайди.

"Эспаньол" сафида тўп тепувчи футболчининг трансфер ҳуқуқи 50% "қаймоқранглилар"га тегишли.

"Эспаньол" шартномасида товон пули 40 миллион этиб белгиланган футболчи билан хайрлашишга тайёр. Аввалроқ, "Зенит" каталония клуби ҳимоячиси трансфери борасида яхши таклиф билан чиққани эълон қилинганди.

Ўтган мавсум Эрмосо "Эспаньол" сафида 24 ўйинда майдонга тушган ва 1 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru