UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  1 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  4 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  2 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  23 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади" Янгиликлар

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Зафармурод Абдираҳматов Мисрдан учралган мағлубиятдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ҳалқимиздан кечаги мағлубият учун узр сўрайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар доим ҳам бизнинг режалар амалга ошавермади. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага кирмади. Демак, насиб қилмаган экан. Миср ҳам яхши ҳимояланди ва ғалати урилган гол ўйин натижасини ҳал қилди.

- Биринчи ўйинга қараганда ёмонроқ ўйин ўтказдик. Иккинчи тур баҳсида бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Кечаги баҳсда бизга фақатгина гол етишмади. Қолган жиҳатларда устунлик бизда эди. Миср терма жамоаси Испания фарқли тарзда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйнади.

- Миср терма жамоаси биздан кучлироқ эдими?

- Миср олимпия терма жамоасини кучли демаган бўлардим. Чунки биз ҳеч қайси жиҳатда рақибга ютқазмадик, фақатгина ҳисобдаги устунлик улар томонда бўлди.

- Учрашув якунланганидан сўнг кийиниш хонасидаги ҳолат қандай эди?

- Ўйиндан кейин кайфият яхши эмас эди. Бош мураббийимиз бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга қодир эканлигимизни таъкидлаб ўтдилар. Барча мағлубият таъсирида эди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз кераклиги ҳам муҳокама қилинди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб қувватлашди. Кейинги мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида янада кучлироқ бўлиб қайтамиз ва юқори ўринлар учун курашамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика