Зафар Холмуродов: “Устунликни ҳисобда акс эттиролмадик”
11 мар 2016 12:09
Янгиликлар
Зафар Холмуродов: “Устунликни ҳисобда акс эттиролмадик”
“Олмалиқ” – “Насаф” (2:1) ўринбосарлари учрашувидан кейин “Насаф” ёшлари устози Зафар ХОЛМУРОДОВ беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечсада, иккинчи бўлимда устунлик тўлиқ биз томонда бўлди, -дейди З. Холмуродов.
– Дастлаб мезбонлар гол уришди, кейин тезда жавоб қайтардик. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда Дилшод Хушбаковда гол уриш учун яхши имконият бўлди. Аммо “Олмалиқ” ҳимоячиси бир вазиятда тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб, жамоасини голдан сақлаб қолди. Шундан кейин ҳам бизда ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо вазиятларни голга айлантиришда, бироз аниқлик етишмади. Ўйин охирида белгиланган пеналтидан кейин, афсуски, вазиятни ўнглашга вақт етмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар