Забихилло Ўринбоев: "Финалда ким гол уришининг фарқи йўқ"

Xayrulla Xoliqov
26 янв 2018, 15:10
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Забихилло Ўринбоев эртага бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финали олдидан қисқача ўз фикрини билдирди.

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасида U-23 Осиё чемпионати финали бўлиб ўтади. Учрашув бизнинг вақт билан 13:00да бошланади.

Забихилло Ўринбоевнинг ўйинолди фикри қуйидагича бўлди:

"Биз финални ютмоқчимиз ва бунда ким гол уришининг фарқи йўқ. Менми ёки бошқасими, асосийси ютсак бўлгани. Ҳаммаси ўз ишимизни қанчалик яхши бажаришимизга боғлиқ. Ўйлайманки, биз кучли жамоамиз ва финалда ҳам буни исботлаймиз".

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›