

"Юве" аввалроқ “Челси” аъзоси Кристиан Пулишич билан боғланган эди. Энди Ла Лиганинг яна икки юлдузи – "Атлетико"да ҳаракатланаётган Антуан Гризманн ва "Реал" ҳужумчиси Марко Асенсио ҳам А Серия клуби қизиқишлари доирасига тушди.
Худди Пулишич каби Гризманн ва Асенсио ўз жамоаларида доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун курашмоқда. Гризманн Ла Лигада биттагина ўйинни асосий таркибда бошлади. 26 ёшли вингер Асенсио Мадрид клубида ушбу мавсум барча мусобақаларда атиги 48 дақиқа ҳаракатланди, холос.
"Ювентус" устози Массимилиано Аллегри ёзда Пауло Дибала ва Деян Кулусевски билан йўллари айрилгач ҳужум чизиғини кучайтиришга интилмоқда.



