"Ювентус" Пирлонинг ўрнига 3 мураббийни кўриб чиқмоқда

Mirjalol Normatov
23 мар 2021
"Ювентус" раҳбарияти бош мураббийнинг истеъфосини кўриб чиқмоқда.

"La Repubblica" хабарига кўра, "кекса синьора" шорт-листидан Лучано Спаллетти (ишсиз), Жан-Пьеро Гасперини ("Аталанта") ва Симоне Индзаги ("Лацио") каби мутахассислар ўрин олган.

Молиявий имкониятлар пастлиги сабабли клуб Юрген Клопп ёки Пеп Гвардиола вариантларини кўриб чиқмаяпти. Массимилиано Аллегрининг қайтиш имкониятлари эса жуда паст баҳоланмоқда.

Пирло ўтган ёзда "Ювентус" бошқарувини қўлига олганди. Унинг қўл остида жамоа А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: La Repubblica