

Туринликлар 29 ёшли футболчини «Челси»дан 17 миллион фунтга сотиб олишганди, энди уни сотишмоқчи.
«Милан» Винченцо Монтелла талаби билан Куадрадога қизиқиб кўрди, аммо «Ювентус» ўз футболчини Италияга сотмоқчи эмас.
Ўтган ҳафтада ПСЖ спорт директори Антеру Энрике «Ювентус» билан музокара ўтказди. Парижликларга Куадрадо 30 миллион евро туришини айтишди.




