"Ювентус" Икардини "Реал"дан илиб кетмоқчими?

Tolibjon Qosimov
8 фев 2018
"Tuttosport"нинг маълум қилишича, Туриннинг "Ювентус" клуби "Интер" форварди Мауро Икарди билан таркибини кучайтирмоқчи.

Бу билан улар ҳужумда аргентиналиклар учлигини яратишмоқчи: Икарди-Игуаин-Дибала.

Туринликлар ушбу ёзда ўйинчининг товон пули бўлган 105 миллион еврони тўлиқ тўлаб беришга тайёр. Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчига асосий даъвогар Мадриднинг "Реал"и ҳисобланади. Лекин, "қироллик клуби" қишки трансфер ойнасида трансферни амалга ошира олмади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Tuttosport