UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум  0 22:56Бартомеу: “Месси футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У “Барса”да қолмоқчи”  2 21:51АПЛ. Ким йилнинг энг яхши мураббийи бўлади?  13 21:40Жампаоло Турин клубида иш бошлади  0 21:30Россия Суперкубоги. "Локомотив" - "Зенит". Учрашувни ОНЛАЙН томоша қилинг  25 21:26Дибала "Лион"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  2 21:15"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди  47 20:50"Реал" футболчиси коронавирусни енгди  4 20:40Сетьен: "Наполи"ни жуда синчковлик билан ўрганиб чиқдик"  10 20:29"Ростов" япониялик футболчи учун қанча сарфлади?  8 19:56Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди  4 19:35"Юнайтед"га Манжукични таклиф қилишди  8 19:22Калабрия "Милан"ни тарк этади   2 19:09U-21 Биринчилиги учрашувлари марказлашган ҳолда “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонларда ўтказилади  0 18:54Ёзги трансфер ойнаси: "Насаф"дан илк футболчи кетди  9

"Ювентус" ғалабасига Роналдудан кўпроқ ҳисса қўшган футболчи ҳақида Янгиликлар

"Ювентус" ғалабасига Роналдудан кўпроқ ҳисса қўшган футболчи ҳақида

А Серия 27-тури доирасида Туриннинг "Ювентус" клуби сафарда "Болонья"ни мағлуб этди.

Бундан деярли бир ой олдин биз сиз билан "Ёз ва унинг кутилмаган қахрамонлари" номли материалда айнан Федерико Бернардески ҳақида фикр билдирган эдик.

Кеча "Болонья" - "Ювентус" (0:2) учрашувни кўриш чоғида, беихтиёр ана ўша фикр ёдга келаверди. 

Кеча Бернардески ўйинни кескинлаштирувчи паслар бўйича энг яхши, дарвоза томон берилган зарбалар ва тўпни олиб қўйиш бўйича учинчи кўрсаткични қайд этди. "Юве"нинг деярли барча ҳужумида иштирок этди. Товони билан чиройли ўйнаб, голли узатма етказиб берди. Федерико ўзи шунақа типдаги футболчилардан ҳисобланади.

Ўзини кўрсатиш учун етарли вақт ва эркинлик бўлса унга кифоя. Охирги 20 дақиқа треквартиста роли унга энди камлик қилмоқда – у турли жиҳатларда жуда кучли ҳисобланади. Федеда бир вақтнинг ўзида Де Брюйне ва Бэйлнинг ҳислатлари мавжуд бўлиб, улар футболчининг топ даражага олиб чиқади, лекин ушбу сифатларни алоҳида оладиган бўлсак, унда ўртамиёна даражадан уёғига ўтолмай қолади. Италиялик футболчи яхши тезликка эга, аммо ўта йирик тана тузилиши йўқ. Табиийки, ўйин қисқа паслар ва кичик ҳудудда бўладиган бўлса, қахрамонимиз ўзини эркин сезмайди. Захирадан ўйинга қўшилганда унга шунчаки вақт етмай қолаверади. Бернардескига гибрид роль зарур, ана ўшанда у фойдали футболчига айланади. Аввалроқ айтганимиздек, унинг сифатларини алоҳида баҳолайдиган бўлсак, ҳар сафар ундан бироз яхшироқ кимдир топилади.

Аксарият ҳолларда Бернардески кўп нарсани билиши унинг зарарига ишлайди. Мисол учун Костани олайлик: алдамчи ҳаракат, тезлик олиш ва жарима майдони томон узатма ва бу ҳол адашиб ўнтадан битта вазиятда гол бўлгунга қадар давом этаверади. Ёки шу каби жуда кам фоиз эҳтимол билан Дуглас марказ томон кириб боришга қарор қилади ва зарба беради. Аммо у зарба беришга ўрганмаган, у тўпни шеригига оширишни билади, шу сабаб зарбага етарлича тайёргарлик кўрмайди ва катта эҳтимол билан тўп ноаниқ кетади. Умумий олиб қарасак, унда фақатгина дриблинг бор, лекин бу яхши сотиладиган қобилият. Қишда 4-3-3 тактикасига қайтганда унга ҳатто Сарри ҳам эътибор қаратди ва кечаги учрашувга қадар ўнг қанотга Дугласни қўярди: Бернардескидан ҳар ҳислатдан бир шингилдек, Костада эса деярли ҳеч нима йўқ, бор нарсаси эса ўта зўр кўринади ва шу сабабли фойдали деган фикрни пайдо қилади. 

Аммо бразилияликнинг ўйин услуби Сарри тизимига унчалик мос келмаслиги ҳам бор гап. Унга ҳар ўйинда минглаб кросслар керак эмас, ҳар қадамдаги ортиқча алдамчи ҳаракатлар Маурициони буткул қизиқтирмайди. Мураббий фалсафаси - тўп иложи борича тезроқ "юрсин" ва кутилмаган тўп оширишлари билан ҳимояни ёриб ўтиш. Бернардески эса ҳозир жамоада Дибаладан кейинги энг креатив футболчи. 

Балки у кечагидек, ҳар учрашувда 6-7 тадан вазият ярата олмас, лекин жамоавий прессинг сифатини кескин оширади. Унга шунчаки вақт ва имконият берсангиз бўлгани...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+2   
23 июн 21:32:42
Akush
Ракитичга бартер килади деганда кувонгандим, ишонарсиз булсада. Артур хам кушиб берардим. Менга Атлетико билан уйинда ёкканди таланти. Яхши футболчини
+2   
23 июн 21:14:14
Sayfiddin KHojiakbarov Fanat JUVE
Federiko omad kecha Dybalani go‘li bo‘lmaganda eng yaxshi o‘yinchi bo‘lardi
+2   
23 июн 21:14:07
Juventus FC
Хакикатданхам Бернардески кеча зур уйнади. Сарри нимагадур шуболадан кура Костани абзал куряпти!
+2   
23 июн 21:14:02
Sayfiddin KHojiakbarov Fanat JUVE
Federiko omad kecha Dybalani go‘li bo‘lmaganda eng yaxshi o‘yinchi bo‘lardi
   
24 июн 18:57:35
Humo 79
Amirjaan Azimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Temani almashtiring Admin hozir Ronaldoni kurolmaydigan Messiparastlar sasitishni boshlashadi
Сасиб кетибдику
   
23 июн 22:30:00
Izzatbek Karimov
Yuvening oldingi chiziqdagi eng xavfli fudbolchisi
-1   
23 июн 20:54:49
fairplay
Liverpul yoki bavariyada uyini ochilib ketsa kere shu bolanii
-3   
23 июн 20:54:35
Amirjaan Azimov
Temani almashtiring Admin hozir Ronaldoni kurolmaydigan Messiparastlar sasitishni boshlashadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг