

Хабарларга қараганда, "Челси" чап қанот ҳимоячиси Эмерсон қишки трансферлар ойнасида клубдан кетиши мумкин.
25 ёшли италиялик футболчи учун "Ювентус" рақобатлашмоқда ва ўйинчини харид қилишга ҳаракат қилмоқда.
Таъкидлаб ўтиш керакки, унинг "Юве"га ўтишида Маурисио Сарри муҳим омил бўлиши мумкин. Чунки улар "Челси"да 2018/19 йилги мавсумда бирга ишлашган.
Футболчи жорий мавсум АПЛда 5та ўйинда майдонга тушган.



