"Ювентус" "Арсенал" ва МЮ футболчилари билан ёзда шартнома имзоламоқчи

Mirjalol Normatov
5 янв 2019, 19:15
"Ювентус" янги футболчиларни трансфер қилмоқчи.

"Tuttosport" хабарига кўра, туринликлар Аарон Рэмзи ва Поль Погба билан шартнома имзоламоқчи. Бироқ жамоа уларни қишда эмас, ёзда трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Франциялик футболчи 2012-2016 йиллар давомида туринликлар шарафини ҳимоя қилган.

Аммо, "Ювентус" ушбу икки футболчини трансфер қилишидан олдин Миралем Пьянич ва Сами Хедира билан хайрлашади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport