Юрий Саркисян "Нефтчи"дан ишдан бўшатилди

Narzulla Saydullayev
16 май 2013
Олган маълумотларимизга кўра Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Юрий Саркисян ишдан бўшатилган.
Юрий Вазгенович 1986 йилдан буён Фарғона клубида бош мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.
 
Хабарларга кўра "Нефтчи"нинг қониқарсиз натижалари туфайли бир қатор мураббийлар ва раҳбарлар ҳам ишдан бўшатилган. Клуб раҳбари этиб  Комилжон Мирзабоев  тайинлангани ҳақида хабар бор. Бош мураббий лавозимига эса Баҳром Ҳакимов ва Тохир Кападзе варианти кўриб чиқилмоқда.

Юрий Саркисян олий лигамизнинг барча мавсумларида клубни бош мураббий сифатида бошлаб тушган ягона мураббий ҳисобланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: