Юрий Лукин: “Бунёдкор” ҳар жабҳада бизни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
29 окт 2013, 19:24
“Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб зарафшонлик устози иштирок этди.
- Тезкор гол ўтказиб юбордик. Оқибатда рақиб катта устунликка эга бўлди. Тан оламан биринчи бўлимда ҳар жабҳада “Бунёдкор”га енгилдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз жонланди. Бироқ ҳисоб йирик кўринишга келиб бўлганди. Учрашувга мослаша олмаганимиз оқибатида енгилдик, деб ўйлайман. Жамоада вазифа борми? Сиз ҳар сафар шу саволни берасиз. Турнир жадвалига қарайсизми ўзи? “Бунёдкор”ни бу ҳолатимиз билан ютишимиз осонмиди? Олдимизда яна икки учрашув бор. Ушбу ўйинларда олти очко ололсак, олий лигада ўрнимизни сақлаб қоламиз. Курашамиз, - дейди Юрий Павлович.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com