UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Гари Невилл Рунига МЮдан кетишни маслаҳат берди  0 09:47Белотти "Милан"нинг асосий мақсади  0 09:30Виталий Денисов РФПЛнинг мавсумдаги энг яхши чап қанот ҳимоячилари қаторида эътироф этилди  1 09:24Нуну Эшпириту Санту "Порту"дан кетди  1 09:14Футзал. Эртага Ўзбекистон U-20 - Ироқ U-?? ёхуд финалдан олдин кимлар билан ўйнаймиз?   4 09:02Йеличич, Кападзе ва Жепаров "B" лицензияси учун ўқишмоқда ФОТО  7 08:54Жеррард, Аггер, Каррагер ва Макманаман «Ливерпуль» сафида Австралияга боришади  2 08:47Габриэл Жезус: «АПЛ қийинроқ бўлади деб ўйлагандим»  1 08:21Антуан Гризманн МЮга ўтиш имкониятини баҳолади  4 08:18Хосе Мария Мендез: "Ярим финалга чиқишимизни кутмагандик"  7 08:08«Манчестер Сити»ни икки нафар француз тарк этади  1 07:40АПЛни тарк этган «Сандерленд» бу мавсум деярли 100 миллион фунт ишлаб топди  1 07:27Қирғизистон чемпионати. Ҳамюртимиз жамоаси ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшди   0 04:15Конте АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди  3 03:42“Пескара” 19 февралдан бери илк бор ғалабага эришди  2

04 ноя 18:43
Янгиликлар

Юрген Клопп: "Мен "Боруссия"га шайдо бўлганман"

"Боруссия" Дортмунд ва Юрген Клопп. Бу икки ном сўнгги вақтларда тез-тез биргаликда тилга олинмоқда.
Мана беш йилдирки Клопп сариқ-қоралар жамоасида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган ҳафтада жамоа маъмурияти 46 ёшли мутахассис билан ўртадаги шартномани 2018 йилга қадар узайтирди. Хўш, аслида 2016 йилгача мўлжалланган шартномани яна икки йилга узайтиришга нима сабаб бўлди? Немис журналистларига берган интервьюсида мураббий шу масалага тўхталиб ўтди.

- Ҳали якунига етмаган шартномани узайтиришга қандай омил туртки бўлди?
- Шу ўринда клуб томонидан менга билдирилаётган ишончдан мамнунлигимни айтиб ўтмоқчиман. Ҳа, якунланишига 2,5 йил бор бўлган шартномани яна қўшимча 2 йилга узайтириш  ноодатий ҳол саналади. Аммо менда жамоани янада юксакроқ поғоналарга кўтариш учун иштиёқ бор ва айнан шу сабабдан «Боруссия» билан ҳамкорликни давом эттиришга рози бўлдим.

- Нега клуб билан бу қадар узоқ муддатли шартнома имзоладингиз? Ахир, сизга Европанинг бир қатор етакчи клублари томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда…
- Шартномани узайтирганим кўрсатиб турибди-ки, яқин 5 йил ичида бошқа шаҳарлардан қўнғироқ қилишларини орзиқиб кутаётганим йўқ. Кўплаб топ-клубларнинг фаолиятимга юқори баҳо бераётганлари  мен учун қувонарли, албатта. Лекин мен меҳнатимни чиндан қадрлайдиганлар ёнида бўлишни афзал кўраман.

- Бир неча йил аввал берган интервьюларингиздан бирида "Боруссия" Дортмунд да ўзингизни жуда ҳам яхши ҳис қилишингизни айтгандингиз. Бунга нималарни омил сифатида кўрсата оласиз?
- Биласизми, ҳаётда керакли вақтда керакли жойда бўла олиш жуда ҳам муҳим саналади ва мен учун «Боруссия» мана шундай жойдир. Бу ердалигимдан жуда ҳам бахтлиман. «Боруссия» том маънода «менинг жамоам» га айланиб қолди…

- Қандай режаларга асосланган ҳолда шартнома муддати узайтирилди?
- Биз жамоа билан биргаликда ажоиб тарих ёза олдик ва у балки сўнгги йиллардаги энг яхшисидир. Аммо мен унинг интихоси ҳақида шунчаки эслашларинигина хоҳламайман. Ҳали ўз ривожининг чўққисига етиб улгурмаган, бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оладиган клубга ёрдам бера олишимдан жуда ҳам шодман. Биз аста-секинлик билан жамоа келажагини қуриб бормоқдамиз. Мана жамоа ўтган мавсумда Европа миқиёсида 28-ўринда қайд этилган бўлса-да, якунда биз Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб бора олдик. Бу  чиндан ҳам жуда ажоиб. Балки шу сабаб мен "Боруссия" га шайдо бўлгандирман… 


bundesliga.de сайтидан Зохирбек таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  104
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  127
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
"Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла" "Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла"
"Реал" футболчилари ва мураббийлар штаби...  58
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: