UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  0 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  1 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  12 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..." Янгиликлар

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."

Элит ОЧЛ тўртинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Райян" (0:1) учрашувидан сўнг қатарликлар бош мураббийи Юнус Али ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмад матбуот анжуманида қатнашишди.

"Пахтакор" учун омадсиз ўйин бўлди. Рақибимиз биринчи бўлимда кўп вазиятларга эга бўлди ва устунлик қилди. Танаффусдан кейин эса биз ўзгаришларга қўл урдик. Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабага қадар кўп курашдик ва меҳнат қилдик. Энг муҳими дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа биз учун энди бошланди", - деди Юнус Али.

"Биринчи навбатда жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Биз "Пахтакор"дек кучли жамоага қарши ўйнадик. Биз охиригача курашдик ва ғалабани ўзимиз билан олиб кетдик", - дея фикр билдирди учрашувнинг энг яхши футболчиси Ҳазим Аҳмад.

- "Пахтакор" намойиш этган ўйин сизни ҳайрон қолдирдими? Ўйиндан олдинги "Пахтакор" ҳақидаги таҳлилларингиз тўғри бўлиб чиқдими?

- "Пахтакор" шундай ўйин намойиш этишини кутгандим. Рақибимиз биринчи бўлимда асосан қанот паслари орқали ҳужум қилди. Танаффусдан кейин биз "кросс"ларни тўлиқ бартараф эта олдик. Рақиб жамоа ўйинида ҳеч қандай "сюрприз" кузатмадим.

- Рақиб жамоадан бундай ҳужумкор футбол кутганмидингиз? "Пахтакор" учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ва биринчи бўлимда жуда кўп вазиятларга эга бўлди.

- Ҳа. Улар дастлабки 20 дақиқада кўпроқ устунлик қилишга интилишини кутгандим. Рақибимиз ўйинни 4-4-2 ёки 4-3-3 тактик схемаси билан бошлашини ҳам тахмин қилаётгандим, аммо жамоа 5-4-1да қолаверди. Биринчи бўлимдаги барча қанотдан амалга оширилган паслар хавфли чиқди, лекин иккинчи бўлимда биз бу хавфни бартараф эта олдик. Шундан сўнг, вазифамиз анча енгиллашди.

- Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз? Менинг фикримча, "Пахтакор" ўйин давомида устунлик қилди ва рақибдан кўра яхшироқ таассурот уйғотди.

- Ҳа. Бунга бир нечта сабаблар бор, аммо асосий сабаб - майдон ҳолати. Бундай майдонларда футбол ўйнаш жуда қийин. "Пахтакор" биринчи таймда бизни чуқурроқ ҳимояланишга мажбур қилди. Сафарда ўйин ўтказиш осон эмас. Биз "Ал Наср" ва "Ал Аҳли"ларга қарши жуда яхши ўйнагандик, аммо ўша баҳсларда мағлуб бўлганмиз. "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани ўлдириши мумкин эди, бироқ жамоа бундай қилмади. Кейин эса биз ғалабани илиб кетдик.

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмадга савол. Осиё Элит Чемпионлар лигасидаги дастлабки ғалабадан кейинги ҳиссиётларингиз қандай?

- Бу ғалаба бизга жуда керакли эди. Энди мусобақа жадвалида юқориладик. Дастлабки уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Курашга қайта олдик деб ўйлайман.

- "Пахтакор" жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирдингиз. Тошкент жамоасининг келажаги бўйича фикр билдириб ўтсангиз? "Пахтакор"да плей-офф йўлланмаси учун курашиш имкониятлари сақланиб қолдими?

- Ҳа. "Пахтакор"да имкониятлар етарлича. Мусобақа жадвалида фарқ бор-йўғи бир ёки икки очко. Барча бир-бирига жуда яқин жойлашган. Барча жамоаларда ҳали ҳамон имконият бор деб ўйлайман.

- "Ал Райян" кутилмаган вазиятдан гол уриб кетди. Шунингдек, "Пахтакор" бугун кўпроқ устунлик қилгани ҳақида айтиб ўтдингиз. Бугунги ғалабанинг асосий сабаби омад деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Биз уч очко учун кўп меҳнат қилгандик. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, "Пахтакор" ўз имкониятларига эга бўлди, лекин барча вазиятлар кўкка совурилди. Биз эса ўз имкониятимиздан унумли фойдаландик. Футбол шундай. Ўз вазиятларидан фойдалана олмаган жамоа ҳар доим жазоланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика