Йович "Фиорентина"га ўтмоқчи. Футболчи учун даъвогар клублар сони 10та

Alisher
24 июн 2022, 18:24
Лука Йович фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган клуби маълум бўлди.

24 ёшли "Реал" форвард мавсумлар оралиғида "Фиорентина"га ўтмоқчи.

Ҳужумчи учун 10 клуб даъвогарлик қилмоқда, аммо Сербия терма жамоасидаги шериги Никола Миленкович уни Флоренция жамоасига ўтишга кўндирди.

"Реал" Йовични харид қилиш мажбуриятисиз ижарага бериб юборишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: firenzeviola.it