UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  6 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  5 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31

Ёшларимиз Непални тор-мор этишди Янгиликлар

Ёшларимиз Непални тор-мор этишди

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши доиарасидаги Ўзбекистон - Непал учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 2-дақиқасида марказий ҳимоячиларимиздан бири Меҳрож Ғуломов тўп узатишда хатога йўл қўйди, бироқ рақиб сардори Асим зарба беролмади. 6-дақиқада ўнг қанотдан Дурбек Камолов оширган тўпга Элдор Шомуродов ета олмади. 7-дақиқада непалликларнинг илк жиддий ҳамласини Азизбек Мамазоитов бир амаллаб тўхтатди. 11-дақиқада вакилларимизда жуда яхши имконият бўлди. Суман Лама Дурбекка нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ олди. Жарима зарбасини Бобур Давлатов, Ғуломнинг бош зарбаси эса сааал баланд.

14-дақиқада ҳисоб очилди. Ўнг қанотда ён чизиқ ёнидан белгиланган жарима тўпини Нажмиддин Нормуродов тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон учун кутилмаган зарба голга айланди - 1:0. 

25-дақиқада вакилларимиз навбатдаги ҳужумни бошлашди. Ўринбоев рақиб дарвозабони билан бирга-бирга чиқди, йиқилди ҳакам пенальти эмас деб топди.
 
35-дақиқада вакилларимиз иккинчи голни уришди. Дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Элдор Шомуродов тўпни эгаллаб олиб иккинчи голни дарвозага йўллади - 2:0.

Кейинги дақиқада Нормуродовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 41-дақиқада Бобур Давлатовнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 43-дақиқада Дурбек Камоловнинг пасидан сўнг Шомуродов боши билан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.
 
Иккинчи бўлим бошланди. 47-дақиқада Бишвас Шреста ўз жарима майдони ичида Забиҳилло Ўринбоевни йиқитгани учун қизил карточка олди ва ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Бобур Давлатов аниқ амалга оширди - 3:0. Рақиблар 10 киши бўлиб қолишди. 

54-дақиқада Элдор Шомуродов дарвзабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зараба берди, тўп дарвозабонни ўзига борди. 56-дақиқада Нажмиддин Нормуродов узоқ масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллади, тўпни посбон ушлаб олди.

62-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб жарима майдонига кириб бориб кучли зарба билан гол уриб дублга эришди - 4:0.

66-дақиқада Азимовнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 71-дақиқада Элдор Шомуродов ўзининг учинчи, жамоасининг бешинчи голини урди - 5:0.
 
88-дақиқада Андрей Сидоровнинг дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйган зарбаси ноаниқ бўлди. Ўйин якунланди, Ўзбекистон ёшлари иккита ўйиндан 6 очко тўплади.

Кейинги ўйинни вакилларимиз 10 октябрь куни Ҳиндистонга қарши ўтказишади.

Ўзбекистон U19 - Непал U19 - 5:0 (2:0)
Голлар: Нажмиддин Нормуродов 14, - 1:0. Элдор Шомуродов 35, - 2:0. Бобур Давлатов 49 пенальти,  - 3:0. Элдор Шомуродов 62, - 4:0. Элдор Шомуродов 71, - 5:0.
ЎЗБЕКИСТОН U-19: 12. Шерзодбек Абдураимов, 2. Азизбек Мамазоитов, 3. Аббосжон Отахонов, 7. Сардорбек Азимов, 10. Элдор Шомуродов (Андрей Сидоров, 72), 13. Бобур Давлатов (Жавоҳир Соҳибов, 63), 14. Меҳрож Ғуломов, 16. Нажмиддин Нормуродов, 17. Дурбек Камолов (Мақсуджон Маҳмудов, 46), 19. Забиҳилло Ўринбоев, 33. Достонбек Турсунов.
Четлатиш: Бишвас Шреста 47.



4 октябрь, жума
Ҳиндистон - Қатар 0:2
Непал - Туркманистон 1:2

6 октябрь, якшанба
18:30. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1
21:00. Непал - Ҳиндистон 0:1

8 октябрь, сешанба
18:30. Ўзбекистон - Непал 5:0
21:00. Қатар - Туркманистон

10 октябрь, пайшанба
21:00. Қатар - Непал
18:30. Ҳиндистон - Ўзбекистон

12 октябрь, шанба
18:30. Туркманистон - Ҳиндистон
21:00. Ўзбекистон - Қатар
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика