Йерри Мина: "Юмтити ва Динь менга Колумбия ғалаба қозонмаслигини айтишган эди"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2018, 17:45
Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Йерри Мина Францияга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг (3:2) "Барселона"даги франциялик жамоадошлари унга ўйиндан олдин колумбияликлар ғалаба қозона олмаслигини айтгани ҳақида гапириб берди.

"Францияга қарши баҳсдан олдин Юмтити ва Динь олдимга келиб, бугун ғалаба қозона олмаслигимизни айтди. Мен эса индамадим. Жамоамга ишондим ва бор кучимизни ишга солиб, францияликларни мағлубиятга учратдик" - дейди Мина.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: VivaBarca.net