"Барселона" ҳимоячиси "Арсенал"га ўтишни истамади

Tolibjon Qosimov
1 фев 2020, 17:26
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити қишки трансфер ойнасида Англияга йўл олишни истамади.

"Le Parisien"нинг хабар беришича, 26 ёшли футболчини Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўз таркибида кўрмоқчи эди. Аммо, "канонирлар"нинг таклифига француз рад жавобини берди. Самуэль "Барселона"ни жаҳоннинг энг яхши клуби деб ҳисоблайди ва асосий таркибга қайтиш иштиёқида ёнмоқда.

Олдинроқ, Юмтитининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиққанди, каталонияликлар эса 20 млн евро эвазига футболчи билан хайрлашишга тайёр.



Юмтити жорий мавсум ЛаЛигада бор йўғи 7та ўйинда майдонга тушган. "Барселона"нинг ўзи 21 турдан сўнг "Реал"дан 3 очко кам жамғарган ҳолда 2-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›