Яя Туре МЮга ўтадими? Унинг ўзи бунга жавоб берди

Mirjalol Normatov
23 май 2018, 16:54
"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре Поль Погба ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, у "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслигини айтди.

"Гарчи, бизда бир хил куч ва ҳажм бўлса-да, Погба билан ўхшаш эмасмиз. Мен бутун майдон бўйлаб югураман ва кўпроқ ишни бажараман. Поль эса бошқача фикрлайди. У билан бир жамоада ўйнамоқчи эмасман, бироқ бусиз ҳам унга айрим нарсаларни ўргатсам бўлади.

"Манчестер Юнайтед"га ўтармидим? Йўқ, мухлислар мени ўлдириб қўйишади", - деди Туре.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: footballhd.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›