UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  0 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  1 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  1 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  5 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  31 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5

"Яраланган йиртқичлар" тўқнашуви Янгиликлар

"Яраланган йиртқичлар" тўқнашуви

Бугун, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги-2021 баҳси бўлиб ўтади.

Унда амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Пахтакор" ўтган йил кумуш медалларни қўлга киритган "Насаф"га қарши кураш олиб боради.

Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Самарқандда "Аждарлар" ва "Шерлар" тўқнаш келади

Ўзбекистон Суперкубоги-2021

06.03.2021, 16:00

"Динамо" стадиони, Самарқанд

"Пахтакор" - "Насаф"

Бош ҳакам: Вадим Агишев

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида ёмғир ёғмоқда. Шамолнинг тезлиги соатига 3.7 км/соат.

Самарқанд шаҳридаги ҳаво ҳарорати

12:00. 8 даража илиқ, ёмғирли. Шамолнинг тезлиги соатига 3.7 км/соат.

16:00. 7 даража илиқ, ёмғир. Шамолнинг тезлиги соатига 13.1 км/соат.

Ўйин пайти ҳам ҳаво ҳозиргидек ёмғирли бўлади, лекин бу жиҳат маза қилиб футбол кўришни истаган мухлисларни стадионга чорлашдан тўсиб қўймаса керак.


Тахминий таркиблар

"Пахтакор" (4-2-3-1): Санжар Қувватов; Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев; Аброр Исмоилов, Сардор Собирхўжаев; Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Драган Черан; Эрен Дердийок.

"Насаф" (3-4-3): Абдувоҳиб Неъматов; Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов; Жўрабек Маннонов, Марко Станоевич, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев; Ойбек Бозоров, Суҳроб Нуруллоев, Ҳусайн Норчаев.

"Ярадор аждар"

Бир неча мавсумдирки, "Насаф"да йил бошида қатор муаммолар юзага келади. Молиявий сабабларга кўра ҳар йили етакчилар жамоани тарк этиши одатга айланиб қолди. Бу мавсум олдидан ҳам бу нарса рўй берди. Бобир Абдихолиқов Украинанинг "Рух" клубига, Ислом Кенжабоев Ж.Кореянинг "Жежу Юнайтед" жамоасига, Шароф Муҳитдинов "Пахтакор"га ўтган бўлса, Дилшод Раҳматуллаев ҳозирча янги жамоага ўтгани йўқ. Аммо, у ҳам қаршиликлар сафини тарк этган. Уларнинг ўрнига эса жамоа фақат битта трансферни амалга оширди: "Пахтакор" тарбияланувчиси Суҳроб Нуруллоев.

Бу ҳам етмагандек бош мураббий Рўзиқул Бердиев яқиндагина жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди ва доим ҳам жамоа билан бирга бўлолмаяпти. Лекин, "аждарлар" сарбони кеча машғулотга келди ва бугун ўйинда ҳам шогирдлари ёнида бўлади.


"Насаф"да марказ анча кучсизланиб қолди. Муҳитдинов ва Раҳматуллаев ўрнига ҳеч ким олиб келинмади. Демак, ўртага академия тарбияланувчилари жалб қилинади. Бу катта эҳтимол билан Муродбек Хўжамбердиев бўлиши мумкин. Марказда ўйнайдиган яна бир нечта тарбияланувчилар бор, лекин улар тажриба тўплаб тайёр ўйинчига айланиши учун вақт керак.

Марказдаги муаммолардан келиб чиқиб тахминий таркибда "Насаф"ни уч марказий ҳимоячи билан ўйнайди деб тахмин қилдим. Бунда ўртада уч эмас, икки футболчи етарли бўлади: Мозговой ва Станоевич. Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов марказий ҳимоядаги учлик бўлишлари мумкин. Ғайбуллаев таянч ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади, лекин Черан ва Дердийокдек баланд бўйли, бош билан жуда яхши ўйнайдиган рақибга қарши уч ҳимоячи фойдалироқ бўлса керак. Абдихолиқов кетгач, "аждарлар" ҳужумида Ҳусайн Норчаев асосий фигурага айланади. Яқин йилларда Қаршидан яна бир ажойиб ҳужумчи етишиб чиқса ажаб эмас, зеро Норчаевда потенциал бор. Уни юзага чиқариш учун эса тинимсиз меҳнат қилмоқ даркор.


Рақиби каби яраланган "шерлар"

Охирги 2 ярим йилда молиявий жиҳатдан ҳеч қандай муаммога дуч келмаган "Пахтакор"да бу мавсум олдидан вазият бироз бошқача. Жорий мавсум клуб олдингилари каби молиявий жуда бақувват эмас. Камига худди "Насаф"даги каби қатор етакчилар жамоани тарк этишди. Игорь Сергеев "Актобе"га, Акром Комилов ҳамда Владимир Козак АГМКга, Жавоҳир Сидиқов ва Садриддин Абдуллаев "Локомотив"га кетди, Достонбек Ҳамдамов "Хатта"да, Жалолиддин Машарипов ҳамда Одил Ҳамробеков БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси сафида тўп тепмоқда. Уларнинг ўрнига Сардор Рашидов, АзизТурғунбоев ҳамда Шароф Муҳитдинов олиб келинди. Таркиб жиғатидан кетганларнинг салмоғи келганларникидан кўпроқ тош босади. Айниқса, Машарипов ва Ҳамробековнинг ўрни мавсум давомида жуда билинади. Собирхўжаев ва Аброр Исмоилов марказий ярим ҳимояда Одилнинг ўрнини билинтирмасликка уриниши аниқ, шунингдек Шарофнинг жалб қилиниши ҳам айни муддао бўлиб чиқди. Лекин, Ҳамробеков бугунги кунда мамлакатимиздаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси эди.


Шер ва аждар жанги

Йўқотишларга қарамай "Пахтакор" таркиб, ўйинчиларнинг класси ва тажрибаси жиҳатдан рақибдан устун. "Насаф" эса ёш ўйинчилардаги иштиёқ ва тўғри тактика эвазига муваффақиятга эришиши мумкин. Бердиев ва Тошпўлатов бугун шогирдларини ҳақиқий жанг қилишга тайёрлай олишлари муҳим. Бундай ҳолатда "аждарлар" майдонда жанг қилмасалар ғалаба қозонишлари мушкул. "Пахтакор" эса тажриба нуқтаи-назаридан рақибдан устун ва бу ўйинда анча қўл келади.

Ҳужумкорликни ёқтирадиган икки жамоа тўқнашуви мухлисларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Демак, юртимизда катта футбол мавсумини "яраланган йиртқичлар" учрашуви очиб беради. Ўтказиб юборманг!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика