UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Бонуччи: "Ўзимни сотқиндек ҳис қилаётганим йўқ"  0 13:53Жамолиддин Солиҳовни табриклаймиз  0 13:48Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:12Янги мавсум учун чиқарилган сизни ҳайрон қолдирувчи формалар (фото)  8 12:58Карло Анчелотти собиқ клуби "Милан"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?  5 12:47Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун?  13 12:41Неймарнинг ПСЖга ўтиш санаси маълум бўлди  12 12:33"Динамо" иккинчи назорат ўйинини ўтказди  5 12:21Маскерано: "Неймар "Барселона"да бахтли эканлигини кўряпман"  1 12:16Роналду Месси сурати туширилган футболкани кийиб олганми? (фото)  18 12:04"Бухоро" "Бунёдкор" ёшларини мағлуб этди  7 11:45Breaking: "Манчестер Сити" ҳимоячиси "Рома" таркибига бориб қўшилди  1 11:30"Ливерпуль" "Халл Сити" ҳимоячисини сотиб олди + ФОТО  3 11:12"Интер" "Шальке-04" билан дуранг ўйнади + ФОТО  3 10:42"Локомотив" футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  5

05 авг 12:04
Янгиликлар

Янги сарбон билан сафар олдидан

Сайтимизда ўтказилган сўровнома натижаларидан ҳам маълумки, Англия премьер лигаси бошқа барча чемпионатлардан ҳам кўра кўпроқ кутиляпти. Буни ҳайрон қоларли жойи ҳам йўқ.
Футбол ватанида чемпионат ҳеч қачон зерикишга имкон бермаган. Шундай бўлсада, 17-августда старт оладиган навбатдаги мавсум, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ интиқлик билан, қизиқиш ва бироз ҳавотир билан кутилмоқда АПЛ мухлислари томонидан. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

“Челси”га Жозе “Special one” Моуриньонинг қайтиши, “Ман Сити”да Пеллигрини иш бошлаши ва барча даврларнинг энг буюк мураббийи номига сазоворлар қаторида энг илгарилардан бўлиб тилган олинадиган сэр Алекснинг мураббийлик фаолиятини якунлаши-ю, “МЮ”га Дэвид Мойеснинг бош бўлиши... Бу воқеаларнинг барчаси жаҳоннинг биринчи рақамли чемпионатига қизиқишнинг янада ортиб кетишини таъминлагани рост.

Иблисона ҳадик

Аминманки, ушбу мавсум олдидан айни вақтда энг кўп ҳавотир “Манчестер Юнайтед” муҳлисларида.

27 йиллик бутун бошли эра ниҳоясига етди. Ҳар нарсада интиҳо бор. Ҳатто Фергюсон фаолиятида ҳам. Сэр Алекснинг “МЮ”даги мураббийлик фаолияти шу қадар узоқ давом этдики, у ва “Юнайтед”ни айро тасаввур қила олмайдиган бир неча мухлислар авлоди шаклланди. Энди эса клуб ҳам, мухлислар ҳам буюк Фергисиз яшашни ўрганишлари керак. Қандай қилиб ҳавотирланишмасин ахир?!

Вақт ўтиб, чемпионат яқинлашиб боргани сари ҳавотирлар фақатгина ошиб бормоқда. Бунга эса Дэйид Мойес, ҳа, айнан “МЮ”нинг янги бош мураббийи, етарлича асослар яратиб беришда собитқадамлик қиляпти. Қандай қилиб?

Мойеснинг “МЮ”даги илк матбуот-анжуманида айтган гаплари мухлисларни тинчлантирадиган, рақибларга ҳаракатини қилиб қолиши лозимлигини англатадиган даражада салобатли эди.

“Менга “МЮ” раҳбарияти футболчиларни сотиб олишда ҳеч қандай молиявий чеклов қўймади. Исталган футболчини исталган нархга сотиб олишимиз мумкин”, деганди мураббий.

Шундан сўнг хабарлар оқими бошланди: “МЮ” Роналдуни қайтармоқчи”, “Бейл фаолиятини “Ман.Юнайтед”да давом эттириши мумкин”, “Қизил иблислар” Фабрегасни таркибига қўшиб олади”, “Феллайни Мойес билан “МЮ”да ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин”... ва ҳо казо, ҳо казо...

Орадан вақт ўтди. Бейлнинг “Реал”га ўтиши ёздан сўнг куз келишидек аниқ бўлиб улгурди. Фабрегас борасидаги барча таклифлар рад этилди. Феллайни ва Бейнс ҳамон “Эвертон” футболчилари, Роналду шу кунларда мадридликлар билан янги шартнома тузади...

Бу орада жаноб Мойес навбатдаги интервьюсини берди:

“Биз Фабрегас борасида келишувга эришолмадик. Бироқ таркибимизга ҳеч кимни қўшиб ололмасак ҳам Премьер Лига грандларига бемалол қаршилик кўрсата оламиз. Ҳозирги таркиб ўтган мавсум энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетиб, чемпион бўлганини унутманг”.

Тулки етилиб, ҳил-ҳил пишган узум шингилини кўриб, қандоқ олиб есам экан дея яқинлашибди. Қанча уринмасин, узумга бўйи етмабди. Аламини босиш учун шундай дебди: “Ўзиям ҳали ғўр экан”.


Дэвид Мойес ҳали “МЮ” бош мураббийи деган лавозим босимини, унинг бутун талабларини тўлиқ тушуниб етмаётгандек гўё. Жаноб Мойес, “Манчестер Юнайтед” гранд жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатишни эмас, фақатгина чемпионликни вазифа қилиб қўядиган жамоа. Грандларга муносиб қаршилик кўрсатиш “Эвертон”ларга ярашадиган вазифа.

Бу таркиб ўтган йили чемпион бўлгани рост. Лекин ўтган йилги таъқибчилар, ҳозир ҳам ўша ҳолда эмас-да! Шудир масала (с). Ўтган йили фақатгина таъқибчи мақомидагина бўлган “Манчестер Сити” ҳамда “Челси” давралар оралиғида шу қадар катта кўламли ишни амалга оширдики, мавсум аввалидан чемпионлик учун энг асосий даъвогарлар мақомига чиқиб олди. “Сити” ўз таркибига Фернандиньо, Хесус Навас, Йоветич, Негредо каби ажойиб футболчиларни қўшиб олган бўлса, “Челси”да ўтган мавсумнинг ўзида ажойиб таркиб йиғилган эди. Моуриньо эса бу таркиб билан бемалол натижа кўрсата оладиган мураббий эканини исботлаб ўтриш шарт эмас. Қўшимчасига Шюрле, ван Гинкел каби ёшларни таркибига қўшиб олди. Мавсум узоқ. Таркибнинг кенглиги ҳам таъминланмоғи лозим. “МЮ” эса ўзи ҳали топ даражадаги юлдузни қўлга киритмагани етмаганидек, ўзининг энг кучли футболчиларидан бири бўлган Рунини қўлдан чиқариши катта эҳтимол.

Шахсан мен манчестерликлар агар Рунини “Челси”га сотишга рози бўлсалар, бу чемпионлик кобогини ҳам қўш қўллаб камида бир мавсумга лондонликларга тутқазиб юборишга тенг деб ҳисоблайман.

Рунисиз ҳам чемпионат фаворити бўлган Моуриньо жамоаси бу трансфер билан “МЮ” ҳужумидаги салобатни камайтириш билан бирга, ўз ҳужум чизиғини фавқулотда кучайтириб олади. Чемпионлик учун бахсда тўғридан тўғри рақибининг кучсизланиши эвазига кучайиш – соврин учун катта қадам.  Шу ва шу каби сабаблар ўлароқ Манчестер шаҳрининг қизил қисми кўнглида андак бир ҳадик бор экани равшан. Бу мавсум қийин бўлажак.

Танганинг иккинчи томони

“МЮ” бу мавсумда чемпион бўла олмаса нима бўлади? “МЮ” учун фожеами бу? Бирор мега юлдузни таркибига қўшиб оломасачи?

 Агар фақатгина яқинлашиб келаётган мавсумгина назарда тутилса – ҳа. Узоқроққа назар ташласак – йўқ. Бу мавсум чемпион бўлмаса фожеа эмас. Чемпионларга хос ўйин намойиш эта олмаса – фожеа.

Жамоада  айни вақтда ёш футболчилар жуда кўп: Уилфрид Заха (20), Гильермо Варела (20), Федерико Македа (21), Ник Пауэлл (19), Аднан Янузай (18), Давид Де Хеа (22), Денни Уэлбек (22), Том Клеверли (23), Рафаэл да Силва (23) Фабио да Силва (23).

Ушбу мавсум мана шу футболчилар учун жуда катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши мумкин. Майли, улар премьер лига ғолиби бўлмасин. Чемпионлар лигасида бу болалар билан финалгача етиб бориб бўлмайди, десангиз ҳам ҳеч ким фикрингизни инкор қилмайди. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Ушбу мавсумда доимий равишда бу футболчиларга майдонга тушишга имкон бериб борилса, тажрибали футболчилар билан уйғунликда ҳаракат қилишса, бир неча йилдан кейин улар катта кучга айланиши, “МЮ”нинг олтин авлодларидан бири бўлиши, оҳир оқибат, “МЮ”да натижани алоҳида шахслар эмас, яхши йўлга қўйилган тизим, мукаммал инфраструктура олиб келишини яна бир бор тасдиқлаши мумкин. Жуда ҳам мумкин. Бунинг учун мавсум чемпионлигини бошқаси илиб кетишига тўғри келса ҳам аюханнос солиш шарт эмас, чамамда.

Буларнинг бари айнан бугунги ҳолатдан келиб чиқилган субектив фикрлар. Мавсум бошлангунича эса вазият бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. У ҳолда бу мавзуга яна қайтамиз.

Саломат бўлсак, албатта.

Аброр ҚОДИРОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  112
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  76
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: