

Маълумот учун, Марко Шарич 1998 йил 28 ноябрь санасида Сербиянинг Белград шаҳрида туғилган бўлиб, фаолияти давомида "Чукарички", "Раднички","Рад" каби клубларида тўп тепган.
"Нефтчи"га келишидан олдин охирги ўйнаган жамоаси "Металац" клуби ҳисобланади. Сербия чемпионатида 59 та учрашувда майдонда ҳаракатланган 23 ёшли футболчи 11 та голга муаллифлик қилган.



